Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳазратга ташаккурлар айтайлик...

00:00 / 25.01.2013 | eski savollar | 1520
[сизе=12пт]Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари.Сизга ушбу мактубни ёзишдан олдин анча ўйладим. Риё бўлиб қолмасин дея чўчидим. Аммо баъзи бир сабабларга кўра ҳамда ушбу мактубни ўқиган бошқаларни ҳам хайрга жалб қилиш мақсадида ёзишга қарор қилдим.Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, ҳозирги кунда динимизни ўрганиш учун ўз тилимизда турли китоблар ва бошқа воситалар бисёр. Уларнинг ичида энг ишончлиси сизнинг китобларингиз ва ушбу сайт деб ўйлайман. Бунинг учун сизга раҳмат. Аллоҳ сиздан, оила аъзоларингиздан ва ушбу хайрли ишларга сабабчи бўлаётган барча азизларимиздан рози бўлсин!Доим сизни китобларингизни ўқиб келаман. Сўнги ойларда сизнинг муаллифлигингиздаги бир нечта китобларни ўқиб чиқдим. Алҳамдулиллаҳ анча манфаат олдим ва бундан сўнг динимизни ўрганиш мақсадида мунтазам равишда китоб ўқишлик ниятидаман.Сўнги марта ўқиган китобим - "Оламларга раҳмат пайғамбар" китобингиздан жуда таъсирландим. Исломнинг бизга етиб келиши ниҳоятда оғир кечгани, Исломни ер юзига тарқалишида Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобалар игна билан қудуқ қазиган каби, балки унданда зиёда машаққат чекканларини ҳис қилиб Исломнинг, иймоннинг шукрини қилишимиз лозимлигини янада теранроқ англадим алҳамдулиллаҳ. Ва бунинг шукри эса Исломни ўрганиб, унга амал қилиш биландир. Бу йўлда сўнги имконимизгача ишга солиб ҳаракатда бўлмоғимиз керак деб ўйлайман.Сизга кўплаб ташаккурлар айтаман. Ҳаққингизда дуодамиз. Сизнинг ҳам дуоларингиздан умидвормиз.Ассалому алайкум. [/сизе]

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Доимо дуоларингизда бизларни эсдан чиқарманглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat