Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўчада намоз ўқиш

00:00 / 30.01.2013 | eski savollar | 2079
Ассалому алайкум шайх жаноблари Илмингизни оллох зиёда қилсин.Хазрат мен давлат ишида ишлайман хизмат юзасидан бизларни Тошкентдаги туманларга бўлиб ташлаган ўрганиш жараёнида агар шу худудга масжид бўлса кириб ўқиб оламан. Лекин айрим жойларда масжид йўқ ўтириб ўқиш учун хам жой бўлмайди. Чунки биз кўчларда ободонлаштириш холатини кўзда кечирамиз. Шуда Мен бирор дом ичига кириб зинада турган холда оёқларимни ечмаси фақат каллани имо ишорага бурган холда номоз ўқиб олсам бўладими ёки уйга бориб уқийми. Бу холат доимо эмас хафтада икки март ёки уч марта бориб худудни ўрганмиз. Шунда хам фақат аср билан шомга тўғри келади ўрганиш жараёнимиз. Жавобингиз учун рахмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Имконини қилиб тўлиқ ўқиш керак. Агар ҳеч иложи бўлмаса ва намознинг вақти чиқиб кетиши хавфи бўлса, сиз айтгандек қилиш керак. Қазо қилиб бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat