Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

У ростдан хам мусулмонми

00:00 / 30.01.2013 | eski savollar | 1047
Ассалому алайкум шайх хазратлари... Аллохга шукурки шу ёшимда узга мамлакатларда булишимни аллох насиб етган екан. Саволим еса икки турдаги одамлар хакида.Бирнчи турдаги одамлар: аллохга ишонишади, аллохдан куркади, харомдан хазар килади, исломдан хабардор, мусулмон фарзанди, гунохларини тан олади ва тавба килади, лекин намоз укимайди. Хайт намозларига катнашади. Агар бирон киши качон 5 пайт намоз укийсиз деса, намоз укиш менинг хам нийятим, аллох насиб килсин укишликни дейи. Иккинчи турдагилар: аллохга ишонади, мусулмон инсон фарзанди, аллохдан куркаман дейди, лекин арок ичади, харом йейди, харомга боради, айтмаган гапини айтдим дейди, уз миллатдошларидан бошка дийндагиларни афзал куради ёки уларга яхши куринишни истайди, ортдан гапиради, намоз укимайди, бирон инсон качон ичишликни ташлаб намоз укийсиз деса... Аллох качон буларни кунглимга солса ушанда дейди. Хазрат бировни нохак мусулмон емассан дейиш катта гунох. Агар шундай деса у инсон чинакам муслим булса айтган одам кофирга айланадику. Лекин килаётган амалларига караб уларнинг кимлигини айтиш мумкинми, масалан юкоридаги амалдаги шахслар. Узур яна бир савол илтимос: агар инсон бошка диндаги одамни ислом дийнига олиб кирса савоби канака. Мен бир рус хамкасбимдан худога ишонасанми деб сурадим, у еса гох ундок гох бундок деди. Кейин курьони каримдаги сузлар есимга тушиб кетди: «ей мусулмонлар, кофирлар уларни калбида иймон уйготаман деб оввора булманг. Иймони уйгонмайди» деб айтилган сузлар ва шунга икрор булдим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳа, қилаётган амаллари ва гапларига қараб кимлиги ажратилади. Банданинг бундан бошқа иложи ҳам йўқ. Шариатда инсоннинг зоҳирига қараб ҳукм чиқарилади.- Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни: «Албатта, ушбу байроқни Аллоҳ унинг қўли ила фатҳ қиладиган, Аллоҳни ва Унинг Расулини яхши кўрадиган ва Аллоҳ ҳамда Унинг Расули уни яхши кўрадиган кишига берурман», дедилар.Одамлар кечаси билан унинг кимга берилиши ҳақида гаплашиб чиқдилар. Тонг оттирганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордилар. Ҳаммалари унинг ўзига берилишини орзу қилар эдилар. Бас, у зот: «Али ибн Абу Толиб қани?» дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, унинг икки кўзидан шикояти бор», дейишди.«Унга одам юборинглар», дедилар у зот.У келтирилди. У зот унинг икки кўзига туфладилар ва ҳаққига дуо қилдилар. Худди хаста бўлмагандек бўлиб тузалди. Бас, у зот унга байроқни бердилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, уларга қарши то биз каби бўлгунларича уруш қиламанми?!» деди.«Уларнинг майдонига боргунингча шошилма. Сўнгра уларни Исломга чақир. Уларга вожиб бўлмиш Аллоҳнинг ҳақлари тўғрисида хабар бер. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сенинг сабабингдан бир кишини ҳидоятга солмоғи сен учун қизил туялардан (энг афзал неъматлардан) кўра яхшироқдир», дедилар».Икки шайх ривоят қилган.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хайбар куни Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳуга: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сенинг сабабингдан бир кишини ҳидоятга солмоғи сен учун қизил туялардан (энг афзал неъматлардан) кўра яхшироқдир», деган сўзлари сизнинг саволингиз жавобидир.

Топ рейтинг www.uz Openstat