Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хижоб хақида

13:10 / 13.07.2021 | Manur | 1565

Ассалому алайкум! Аёлимни (намоз ўқийди) хижоб ўрашга қаттиқ мажбур қилишим мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эркак кишига аёлини Аллоҳ таоло унга вожиб қилган ишларни қилишга ва унга ҳаром қилган ишлардан тийилишга буюриши зиммасидаги вожиби ҳисобланади. Қўполлик қилманг, гўзал динимизни ёмон кўрсатиб қўйманг. Тадбирли бўлинг. Эр хотининг қилган ишларида масъулиятли ҳисобланади. Аллоҳ таоло эрга аёлига раҳбарлик ҳаққини берган. Ана шу раҳбарликнинг бир кўриниши аёлини фарзларни адо қилшга ва ҳаром нарсалардан четда бўлишга ундашидир. Аллоҳ таоло "Нисо" сурасининг 34 оятида шундай деган: "Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар".
Аёлини шариатда ҳаром бўлган ишни қилишига "Ўзи шуни хоҳлаяпти", деб уни бу ишдан шаръий барча йўллар билан қайтармай ва насиҳат қилмай ташлаб қўйиши ва ташлаб қўйиши уни гуноҳ, масъулиятидан фориғ қилмайди.
 Шунга биноан эр аёлини Аллоҳ буюрган ишларга, шу жумладан авратини тўсишга буюришлиги зиммасидаги вожиби бўлади. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Огоҳ бўлинглар, барчангиз масъулдирсиз ва барчангиз ўз масъулиятингиздан сўралурсиз... Эркак ўзи аҳли байтига масуълдир ва улар ҳақида сўралур", деганлар. Муттафақун алайҳ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat