Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўйлиқлик илгир

00:00 / 03.02.2013 | eski savollar | 14385
Ассаломуалайкум Муҳтарам шайх хазратлари!АЛЛОҲ умрингизни узоқ,илмингизни бардавом қилсин.Қилаётган савобли ишларингиздан АЛЛОҲИМ ўзи рози бўлсин!Раҳмат нурларини ёғдирсин!Муҳтарам шайх хазратлари Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим.Қўйлиқлик Жумагул исимли илгир аёл бор.Бу аёл томоққа тиқилган амалларни одам оғзига қўл тиқиб аввал озроқ сув ҳўплатиб кейин пиёлага баъзан 10 кимлардандир ундан кўпроқ ёки камроқ ҳар бир донасини 3 минг сўмдан олади.Аёллар бачадонидан ундан қимматроқ нарҳда олади.Шу ҳақиқатдан бор нарсами?Баъзан инсон ўзидаги ҳолатлардан кўнгли тўлмай иши юришмагани, бетоблиги ва ҳаказо шулардан қутулиш учун врачга мурожаат қилади ижобий натижа бўлмаса сўнг домлага дам солдиради.Бунинг натижасида томоққа бирор-бир нарса тиқилгандай бўлади.Бу ҳолат менинг ҳам бошимдан ўтказганим учун Сизга мурожаат қилишга аҳд қилдим.Томоғимга дам солдирганимдан кейин нарса тиқилгандек бўлди.Менга мана шу илгир Жумагулга боришни маслаҳат беришди.Мен маслаҳатга кўра Жумагулга бордим.Ҳар бир донасини 3 минг сўмдан 15-20 талаб чиқазиб берди.Бир ҳафта қатнадим."Бўлди энди сизда қолмади қўрғон қилиб қўяман"-деди.Лекин яқинда Солдатский деган жойда яна бир илгир ҳақида эшитиб,қизиқиш туфайли бордим.Уҳам 50 талаб чиқарди.Ишонмай десангиз чиқариб бераяпти.Ишонсангиз бор бутингизни қоқиб олаяпти."Агар олдириб тозаламасангиз сизга зиён етади" деб ичингизга ғулғула солади.Сиздан илтимос менга ушбу масалани ечишда ёрдам берсангиз.Опам ҳам ушбу ҳолатдан кўп азият чекмоқдалар.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Буларнинг ҳаммаси бекорчи гаплар.

Топ рейтинг www.uz Openstat