Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги бисмиллаҳ ҳақида

00:00 / 19.05.2008 | eski savollar | 848
Ассалому алайкум Шайх Хазратлари! Оллоҳ мушкулларизи онсон қилсин.1. Намозда биринчи ракатда бисмиллаҳни айтамиз. Қолган ракатларда зам сура ва фотиҳага қўшиб ҳам айтишимиз керакми? Агар аввал айтмаган бўлсак, уни хукми нима?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Баъзилар таҳорат қилаётганда оёкни ювмасдан аввал артиниб, сўнг оёқларимни ювишимни яхши санашмаяпти. Мен қиш паётида ишхона ховлисида таҳорат олиб совуқ урмаслиги учун тезда артиниб олар эдим. Ўшанга одатланиб қолганман. Мана шу ишимни энди ташлашим керакми?Таҳорат қилган киши бир аъзосини ювгандан кейин бошқасини ҳам орага бегона ишни қўшмай ювишини кетма-кет деб тушунмоғимиз лозим. Таҳоратни қилиб бўлиб оёғни ювишни бошқа жойга, мисол учун, уйга кириб ювишни кетма-кет қилмаслик деб тушунилади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам таҳорат амалларини доимо кетма-кет қилганлар. Аҳёнда бу ҳолатга амал ҳам қилинмагани ҳақида ривоят бор. Имом Молик Нофеъ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда айтилишича, Ибн Умар розияллоҳу анҳу бозорда таҳорат қилиб, оёқларини масжидга кириб ювганлар ва саҳобалар бунга инкор қилмаганлар.Сиз оёқни алоҳида ювишни одат қилиб олишингиз тўғри эмаслигини тушуниб олинг. Аммо сиз айтган каби зарардан сақланиш ва Ибн Умар розияллоҳу анҳуга ўхшаб баъзида бу ишни қилинса, доимий одатга айлантириб олмаса, жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat