Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Реанимацияда авратга қараш гуноҳми?

23:52 / 21.07.2021 | Zamira | 1693

Ассалому алайкум! Сизларни 3-4 йилдан бери мунтазам кузатиб бораман Аллоҳ рози бўлсин жуда кўп нарсаларни билип ўргандим. Роббим марҳамати ила менга ҳидоят берди 5 маҳал намоз ўқишлик бахтига мушарраф айлади, саволим бироз узунроқ узр сўрайман. Мен тиббиёт соҳасида ўқияпман ва ҳозирда амалиётдамиз ва ҳозир жонлантириш бўлимидаман. У ерда инсонлар кийимсиз (памперсда) ётишади. Бир йигит бор, 3 кун аввал опкелишди, 16 ёшда, газ балони портлаши оқибатида травматический шок ҳолатига тушган. Юзига қараб бўлмайди, гапиролмайди, кўзи кўрмайди, тамоғини кесиб кислародга улаб қўйишибди. Буни устига ота-онаси йўқ етим экан. Яшап кетиши даргумон, яшаган тақдиридиям кўзи кўр, сақов нагирон бўпқолади, унга ғамҳўрлик қилишга ҳаракат қиляпмиз. 1-базида уни боғлап қўйишади чунки укол қилганимизда куч бермайди. Ҳатто 6 та аёлни кучи етмай қолади. Базида эса уни ушлап турганимда қолимни маҳкам ушлап қисип олади ўша пайтларда ва уни авратига қараганимда менга гуноҳ ёзиладими? Кўз тушмасликни иложи йўқ. Яна битта илтимосим уни ва бошқа беморларни ҳаққига дуо қилип туринг тезироқ соғайип кетишсин. Роббимни нематларига минг бора шукрлар бўлсин у ердаги инсонлар ўз қўли билан овқат ея олишмайди. Бурнига уланадиган шланка орқали юборилади, оддий ҳаво орқали эмас кислород орқали нафас олишади, ўринларидан туриб бемалол юролмайди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ ўқиётган намозларингиз ва барча ибодатларингизни Ўзи ҳусни қабул айласин. Бу каби беморларга ғамхўрлик қилиш жуда савобли ишлардан ҳисобланади. Лекин аёларни бу каби иш қилишлари тўғри эмас. Номаҳрамларга бундай хизмат кўрсатишлари шаръан жоиз эмас. Бундай ишларни эркаклар қилишлари керак. Хизмат қилишга эркак бўлмаса, кўзингизни эҳтиёт қилиб, қарашингиз жоиз. Аллоҳ жумлаи мўъминларнинг беморларига шифо берсин! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat