Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширк эмасми

23:12 / 21.07.2021 | Elbek | 1219

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда ширк жумлаларни ҳар ерда учратиш мумкин, мактаб дарсликларида тарих фанидан юнон, миср мифологиялари болаларга таълим бериш ва савол жавоб давомида “бу нимани худоси” каби умумий саволларни бериш ва “бу фалон нарсанинг худоси” деган жавобларни олишдан тортиб то телевизордаги кино ва кўрсатувлардаги матнларгача. Мени қийнаётган масала қуйидагича: мен бир видеони томоша қилаётганимда аёлим ҳам кўраётган эди ва видеодаги қаҳрамонни кўриб “бу нимани худоси?” деган умумий саволни берди ва мен “бу ўйиннинг номи уруш худоси” деб жавоб бердим, бундай жумлаларни ишлатиш диндан чиқарадими? Никоҳни қайтадан ўқитиш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби сўзлардан эҳтиёт бўлиш керак. Никоҳни қайтадан ўқитиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat