Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ҳалол пул топиш

00:00 / 21.05.2008 | eski savollar | 2316
мени саволим борҳристян давлатда мусулмон одам ёлгон гапириб пул топса боладими ёкми?тогрисини айтиб ишласез пул оз топилади лекин сизга этади ва ошади ҳам лекин ёлгон гапириб налог яни солик толамасдан ишласез пул коп топилади яни бу эрда давлатни алдам пул топиляпти шу ҳалол пулми ёки ?исломда солик борми?уни толаш мажбурми закот бу соликка кирадими?ҳозирги замонда солик толамасез жиноят ҳисобланади шунга одамла уни сир сакледи яни ёлгон гапиради шу дурустми раҳмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мусулмонмас жамиятда фалон қилса бўлади, пистон нарса жоиз каби гаплар қадимги пайтдаги улар билан уруш ҳолатида турган даврнинг гапи. Ҳозир уруш ҳолати бўлмаса, улар билан шартномалар бўлса, бу каби ишларни қилишга ҳеч қандай рухсат йўқ. Мусулмон инсон бу каби жойларда ўзининг содиқлиги, ҳалолллиги ва адолати ила ўрнак бўлиши лозим.- Исломда шароит тақозо қилса, масъул томонлар солиқ солиши мумкин.- Закот солиққа кирмайди.- Солиқдан қочиб ёлғон гапиришга шариатда йўд йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat