Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен намозни тўғри адо этаманми?

00:00 / 09.02.2013 | eski savollar | 3277
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймИнсонни хилқатда ва унга амалларнинг афзали бўлмиш намозни фарз қилиш билан ибодатда улуғлаган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин!Ҳаёти қиёматгача барча башарга намуна бўладиган, умрининг охирги лаҳзаларида ҳам умматини ўйлаб, “Намоз, намоз...” дея буюрган Мухаммад Мустафога салавотлар ва саломлар бўлсин!Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу, Муҳтарам Шайх Ҳазратлари!Ҳар бир мусулмон билиши керакки, инсон Аллоҳни таниб, Унга иймон келтиргандан сўнг, барча макон ва замонларнинг ягона Эгаси бўлмиш Аллоҳга ибодат қилиши, яъни Унинг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан узоқлашиши лозим. Маълумки, шундай буйруқларнинг бошида банда учун энг улуғ ибодат саналган намоз туради. Мен ҳам, Оламларнинг Роббиси Аллоҳнинг инояти ила қалбимга иймон нури кириб келгач, намоз адо этиш ҳар бир инсон учун фарзлигини билгач, бу амални ишқ билан ўрганишга киришдим. Ҳақиқий ҳузур ва ҳаловат таъмини билдим. Устозлар ўз савияси даражасида ўргатиб борган сари камчиликларим борлигини ҳам билдим, уларни тузата бордим. Гоҳида кичик кўринган саволлар ҳам пайдо бўларди. Лекин ҳамма вақт ҳам исталган саволларга жавоб топа олмасдим, топганимда қониқишим тўлақонли бўлмасди, манбалар ҳам оз эди. Йиллар давомида намозларимни адо этаверган сари, ундаги камчиликларни муяссар этганича бартараф қилишга ҳаракат қилдим, кўпайиб борган сафдошлардан, устозлардан, муршид олимлардан сўраб бордим. Китоблар, ва айниқса Сиз муҳтарамнинг китобларингиз асосида ҳам намозларим ислоҳ топди. Намозга жуда жиддий муносабатим учун бўлса керак (чунки бу ибодатга бошқача муносабат қилиб ҳам бўлмайди), хоҳлаган ва хоҳламаган ҳолда бошқалар бу ибодатни қандай бажаришига алоҳида эътибор билан қарардим, озроқ тафовутларни кўрсам, саволлар пайдо бўларди, сўраларди. Имомлардан кўриб ўргансам, сафдошлардаги хатоларни илғай ҳам бошладим. Бошқа мазҳабдагилару бемазҳабларнинг намозларини кўриб, яна саволлар пайдо бўлар, яна жавоблар қидирилар, илмли кишиларга саволлар берилар, китоблар ўқиларди. Сизнинг китобларингизнинг бу борадаги ўрни беқиёслигини таъкидлаш лозим. Лекин шу билан бирга, менга маълум бўлдики, баъзи биродарлар намозни бир марта ўрганиб олиб, уни такомиллаштириш борасида қаттиқ қайғурмас эканлар. Аммо, намозни тўғри адо этмоқдаманми ёки йўқми, рукуни буюрилганидек бажардимми, саждамда хато йўқми, қўлларимни тўғри ҳолда тутдимми, оёқларимни тўғри қўйдимми каби саволлари бор биродарлар жуда кўп экан. Шундай саволлари бўлса ҳам, кўпчилик негадир бу саволларни ўз имомларига, олим домлаларга беришга тортинишар экан. Намоздаги афъоллар — ҳаракатларни ён-атрофдагиларга қараб тузатиш имкони бўлсада, баъзи жиҳатларда, айниқса намоз ичидаги азкор — зикрларда бундай имкон йўқ.Айниқса намозни эндигина бошлаганлар бу борада савол беришдан тортиниб турадилар. Бунинг устига, бировнинг намозида бир-икки хатони кўриб, хайрхоҳлик ниятида айтиш ҳам нозик масала бўлиб қолган. Сафдошга, айниқса ёши улуғ намозхонларга хатоларини кўрсатиб, билдирмоқчи бўлсангиз, баъзилари хафа ҳам бўлишади. Ташаккур айтадиганлар ҳам бор, албатта. Аммо яна бир ҳолат борки, унда баъзи ўзи чала ўрганган кишиларимиз энди намозни ўрганиб, масжидга қатнай бошлаган кишиларда кичкина хатони кўрса бутун жамоат ичида унга “ташланади”, кўпчилик олдида изза қилади, ҳалиги киши хижолатга ботиб, масжидга келмай қўйган ҳоллар ҳам бор.Имомлар хатоларни тузатиш учун жамоатга тушунтириб борсаларда, бу хатолар такрорланиб ҳам туради. Инсон хатолардан холи бўлмагани учун намоздаги нуқсонларни хоҳламаган ҳолда толиби илмларда ҳам кўриб қоламиз. Шунда менда савол пайдо бўлади: Мен-чи, мен ўзим намозни тўғри адо этяпманми? Намозим ичидаги амаллар ва зикрларнинг ҳаммаси шариатимиз аҳкомларига, Абу Ҳанифа мазҳабига мувофиқми? Бажараётган ҳаракатларимда хато йўқми? Шунинг учун рухсат берсангиз, намозимни Сизга нутқим ила ҳавола қилиб, унинг ҳар бир босқичида тўхтаб, Сиздан ўтказиб олсам. Бу иш илм талаби жиҳатидан менга, бошқа намозхонларга ҳамда савоби жиҳатидан Сизга албатта манфаатли бўлишида умидим бор. Аллоҳдан бу манфаатларни кўпайтириб таъминлашини сўрайман! Омийн.Мен Ҳанафий мазҳабида намозни шундай ўқийман:1. Аввало, намозни кўзлаб, таҳоратим комил эканлигига ишонч ҳосил қиламан. Таҳорат бўлмаса ёки унинг ҳолати намозимга халал бермаслигига кўзим етмаса, янги таҳорат оламан. Энди ким учун таҳорат олганим, ҳозир ким учун намозга туришимни ҳис қилиб, дунё ташвишларини ташқарида қолдириб, масжидга — Аллоҳнинг уйига кираман. Шундай тўғрими?2. Азон айтилган. Жамоат жам бўлган. Фикрлар жамланган. Масжидда муаззин иқомани айтганда сафга тураман. Оёқларимнинг орасидаги масофа бир кафт (тўрт панжа эни) баробаридан қисқа бўлмайди, елка кенглигидан кенг бўлмайди, оёқ бармоқ учлари бир йўналишда — қибла томонга қараган ҳолда туради, бири ўнг бошқаси чап томонга қараб эмас. Агар имом билан бир ўзим бўлсам, имомнинг ўнг томонида, ундан бир оёқ изи орқароқда, оёқ панжаларимни унинг товонига тўғрилаб тураман. Агар эргашувчилар икки киши ва ундан кўп бўлсак, имомнинг ўртада бўлишини таъминлаган ҳолатда орқасидан саф тортамиз.Шундай тўғрими?3. Энди қалбимни ҳозирлайман. Имомнинг такбири тахримасини диққат билан кутаман. Такбири улаани ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламан. Такбири улаа — бу имомнинг “Аллоҳу акбар” айтганида, унинг “акбару” лафзи охирига ўзимнинг такбирим аввалини улаб айтишимдир. Ривоятларга кўра бунга ҳам алоҳида улкан савоблар ваъда қилинган.Шундай тўғрими?4. Имомнинг такбирига улаб, мен ҳам такбирни махфий айтиб, қўлимни қовуштираман: ўнг қўлим кафтини чап қўлим кафти билан билагимни боғлайдиган бўғин устидан қўяман, бунда ўнг қўлимнинг бош бармоғи ва жимжилоғи билан чап қўл кафт бўғинининг икки ёнидан ушлаб, қўлларимни “қулфлайман”. Қолган ўрта уч бармоғим чап қўлим устида жипс туради ва шундай ҳолда боғланган қўлларимни киндигим остига ташлайман. Қоматимни тик тутаман, умуртқам орқага оғиб кетмайди, қорин қисмим озроқ орқага тисарилган, қўлим қовушганда туришимдан тавозеъ кўриниб турадиган ҳолатда бўламан, бошимни жуда ҳам пастга эгмайман, жуда ҳам юқорига қаратмайман, нигоҳимни сажда қиладиган жойимга тикаман, ундан юқорига кўтармайман, бошқа томонларга юзимни, ёки нигоҳимни бурмайман. Чунки мен намоздаман. Чунки мен “Аллоҳу акбар” — Аллоҳ энг буюкдир деган эътироф ила қалбимни ва ўзимни Аллоҳга қаратдим, бошқа барча нарсалардан воз кечдим: суюкли фарзандимдан, аёлимдан, мулкимдан, фойдали касбимдан, ташвишларимданг, барча-барчасидан — Аллоҳ уларнинг барчасидан буюк! Ҳозир мен учун Аллоҳдан бошқа барча нарса арзимасдир деган ҳолатга кирдим. Шундай ҳолатда бошқа нарсага чалғишим, Аллоҳдан чалғишим демакдир. Намозда учта ортиқча ҳаракат, яъни намоздан бўлмаган ҳаракат унинг бузилишига олиб келади. Шунингдек, гапириш, бировга салом бериш ёки унга алик олиш, юзини буриб қараш, уч марта ҳаракатдан ошиб, бирор жойини қашиш ҳам мумкин эмас. Шундай тўғрими?5. Аллоҳдан қўрқув, умид ила ва Унга нисбатан фавқулодда эҳтиром билан сано дуосини ўқийман. Санода айтиладиган лафзлар — бу менинг тенги ва шериги йўқ Зотга — Аллоҳга бевосита қаратилган сўзларимдир. Шу лафзлар билан мен намозга киришаман. Шунга яраша Санони хокисорлик ва тавозуъ билан айтаман: “Субҳанака Аллоҳумма ва биҳамдика, ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илааҳа ғойрук”. Бу лафзларнинг маъносини тадаббур қилган ҳолда айтаман. Мен бу лафзларни тўғридан-тўғри Кимга айтяпман, Ким билан сўзлашяпман, Кимнинг олдида тик турибман — буни қалбим ларзага келиб, этларим жимирлаган ҳолда ҳис қиламан, шундай бўлишига ҳаракат қиламан. Шундай тўғрими?6. Кейин имомнинг тиловатини тинглаб, хушуъ ва хузуъ ила тураман. Имом орқасида туриб намоз ўқиганимда санодан сўнг “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм”, “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм” ни айтмайман, имомнинг орқасида туриб “Фотиҳа” сурасини ҳам шивир-шивир қилиб, уни қайтариб турмайман, имомни ҳам чалғитмайман. Чунки имом “Аъузу...”ни, “Бисмиллаҳ...”ни айтиб, тиловат қилиб турибди. Аллоҳнинг Қитобида келган буйруққа биноан Қуръон тиловатини “қотиб турган ҳолда” тинглашим фарздир. Ортиқча ҳаракат мумкин бўлмайдиган намоз ичида эса бу буйруқнинг кучи янада ошади. Ва ҳам, мужтаҳидларнинг айтишича, имомга иқтидо қилган ҳолимда санодан кейин ҳатто “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм”, “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм” дейишим имомни инкор қилишдек бўлади. Шунинг учун имомга иқтидо қилганимда, санодан кейин “Аъузу биллаҳи...” ва “Бисмиллаҳ...” дан ҳеч бирини айтмаган ҳолда, сураларни ҳам тиловат қилмаган ҳолда, имом тиловатини тинглаб тураман. Қироат махфий бўлган ҳолларда, жаҳрийда бўлганидек, батамом Аллоҳга қаратилган бўлади. Аллоҳга нисбатан қўрқув ва умид билан тураман. Аллоҳни кўриб тургандек, ҳеч бўлмаганда У мени кўриб турганини ҳис қилиб турган ҳолда бўламан. Унинг қудратини, ўзимнинг ожизлигимни ҳис қилиб, “мана, ҳозир жонимни олиб қўйиши мумкин” деган буюк ҳадик билан чулғаниб тураман. Жамоат намозини қабул қилишда Аллоҳ таоло шу жамоатдагиларнинг намоздаги хушуъси ва хузуъси энг юқори бўлган намозхонга қарайди ва қолганларнинг ҳам намозини ўшанинг намози даражасида ёзади. Жамоат намозининг бири йигирма етти баробар кўпайтириб ёзилиши ҳам шундандир. Намозда йиғлагим келса, кўзларимдн ёш оқса, этларим жимирлаб кетса намозимдан маълум миқдорда ҳузур ва қониқиш ҳам ҳосил қиламан. Чунки ривоятлар асосида биламанки, агар шундай ҳолат менда рўй берса, демак намозимда менга фаришталар жисмини теккизган бўлади. Бу ҳам бўлса намозимдаги хушуъ ва хузуъ натижасидир. Демак мен шу ҳолат билан янада кўпроқ қалбимни Аллоҳга қаратишим керакдир. Бир ўзим намоз ўқиганда санодан кейин “Аъузу биллаҳи...” ва “Бисмиллаҳ...” ни айтиб “Фотиха”ни ўқийман, кейин эса зам сурани “Бисмиллаҳ...” демасдан қўшиб ўқийман.Шундай тўғрими?7. Имом такбир айтиб, рукуъга кетганда, такбир тугаши билан мен ҳам “Аллоҳу акбар” ни ичимда айтиб, рукуъга кетаман. Бунда кафтим билан тиззамнинг чиғаноқларини чангаллаб оламан, бармоқларим ораси муболаға даражасида очилган бўлади. Қўлларим тиззамга гавдам оғирлиги остида тиралиб туради, худдики қўлим билан гавдамни оёқларимдан узоқлаштирмоқчи бўлгандек ва бунда қўлларим текис, букилмаган, тиззамга тиралиб, оёқларимни ҳам текис тутиб туради. Бу ҳолда бўйним ва елкамдан тортиб белимгача умуртқам бир текис бўлишини таъминлашга интиламан. Бунда белим озроқ бўшашади (Ана шу ҳолат, яъни тўғри рукуъ, бел оғриғи билан хасталанганларга дардда енгиллик ва тузалиш ҳам олиб келар экан). Рукуъда нигоҳимни икки оёқларим учи орасига қаратаман. Бу ҳолатим ўзимни Роббим олдида қасддан ҳақир, хокисор тутишимдир, бошқа бировга нисбатан ўзимни бундай тутмайман. Шу ҳолатимни англаб туриб, “Субҳана роббийал азийм” деб уч марта, ёки беш марта, ёки етти марта ёки ундан кўп тоқ марта (имомга эргашишимни кечиктирмаган даражада) айтаман. Шундай тўғрими?8. Имом “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” деб рукуъдан бош кўтарганда, мен ҳам “Роббана лакал ҳамд” деб қоматимни тик кўтараман. Бунда, расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганларидек, умуртқаларим тик ҳолатимдаги ўз ўрнига жойлашиб олгунчалик тураман. Бу учун, иложи борича озроқ орқага ҳам оғиниб оламан. Қаноат ҳосил қилгач, кейинги ҳаракатга ўтаман. Шундай тўғрими?9. Кейинги ҳаракатим сажда бўлади. Имом такбир айтиб саждага боргач, такбир тугашида мен ҳам такбир ила биринчи саждага бораман. Саждага бораётганимда ерга аввало икки тиззам, кейин икки кафтим, кейин бурним ва сўнг пешонам тегади. Сажда ҳолатимда олд томондаги оғирлигим қўлларимга ва бошимга бирдек тақсимланади: пешонамга оғирлигимни ташлаб, қўлларимни бўш қўймайман, ва аксинча, қўлларимга тиралиб, бошимнинг оғирлигини кўтариб турмайман. Лекин бел қисмим, яъни бел бўғини ҳам гавдамни маълум миқдорда ушлаб туради. Саждада қорним сонимга тегмайди, иложи борича, масжиддаги имкониятга қараб, олдинроққа интилиб сажда қилишга ҳаракат қиламан. Тирсакларимни ерга теккизмайман, чунки ерга тирсак теккизиб сажда қилишни Пайғамбар алайхиссалом “ит саждаси” деб атаганлар. Ўзим бемалолликда намоз ўқиганимда қўлтиқларим ораси ҳам очиқроқ бўлади. Лекин жамоатда ўқиганимда ихчамроқ бўлиб олишга интиламан, чунки сафдаги жипслик, масжиддаги издиҳом шуни тақозо қилади. Ва агар тирсагимни ён томонга чиқарсам, суякли жойларим (зеро тирсак букилганда бўғин суяги ташқарига қараган бўлади) сафдошларимга озоб бериб қўяди ва бу нарса мен хоҳламасам ҳам, менинг ва ёнимдаги сафдошларимнинг намозимиз савоблари камайишига сабаб бўлади. Шундай тўғрими? 10. Саждада ўзимни хосроқ ҳолатда тутишга ҳаракат қиламан: бу менинг энг ҳақир, хорланган ҳолатим, пешонамни ва бурним учини ерга теккизиб, ўзимни шунчалик хокисор тутаманки, буни фақат Аллоҳ учун қиламан, ва бошқа ҳеч кимга, ҳеч қандай ҳолатда мен бу ишни қилмайман. Буларни англаб туришим эса, менинг саждадаги хушуъим ва тавозуъимдир. Ва яна, ҳадислардан ўрганиб, билиб тураманки, Роббимга энг яқин ҳолатим шу — саждадаги ҳолатимдир. Ва айнан шу ҳолатимда Раҳмон сифатли Эгам менинг юзимга юзини теккизиб турган бўлади. Бу ҳис менга лаззат бахш этади. Бу лаззатли ҳолатимни иложим борича давомли бўлишига интиламан: “Субҳана роббийал аълаа” деб уч марта, ёки беш марта, ёки етти марта ёки ундан кўп тоқ марта айтаман. Қанча кўп бўлса шунча яхши. (Албатта, бу ишни якка ўзим намоз ўқиганда қиламан. Агар имом орқасида ўқисам ёки имомлик қилсам, бунинг давомийлигини мўътадил маромда қиламан, кўп чўзмайман, ва қисқа қилиб ҳам қўймайман.) Сажда пайтида қўлларим бармоқларини муболаға даражасида жипслаштириб, барчасини қибла томонга қаратаман, жумладан бош бармоқларимни ҳам. Бунда кафтларим орасидаги масофа елкам баробарида бўлади, бош бармоқларим учлари эса юзимни ерга қўйганимда қошларим тенгида бўлади. Нигоҳим бурунларим учига қаратилган бўлади. Саждага боргандан кейин, сажда учун халал берган нарсани олиб ташлашга, нотекисликни текислашга уринмайман. Чунки бу намозимга путур етказади. Саждада қўлларим учини бир-бирига ҳам қаратиб қўймайман, чунки бунда, аввало, уларни қибладан бурган бўламан, иккинчидан эса, айнан шу ҳолатда тирсакларим ён томонга чиқиб, ёнимдаги сафдошимга қадалган бўлади. Қаттиқ жойим — тирсак суягим билан намоз ичида, айниқса саждада биродаримга озор беришим, унинг намозини беҳаловат қилиб қўйишим, оқибатда ўзимнинг намозимга путур етказмайдими? Шундай тўғрими?11. Имом такбир ила биринчи саждадан бош кўтариб ўтирганда, мен ҳам эргашиб, такбир билан ўтираман. Шу ҳолимда икки марта “Аллоҳумма-ғфирли” деб айтаман. Ўтирганимда қўлларим бармоқлари қибла томонга йўналган ҳолда икки соним устида бўлади, жуда жипс ҳам эмас, жуда ораси очиқ ҳам эмас, мўътадил ихчам ҳолатда бўлади. Бармоқларим учлари тиззам учи билан текис туради, тиззамдан олдинга қараб чиқиб кетмайди, жуда орқага ҳам тортилмайди. Оёқлар эса сон болдир қисмига, думба қисми товонга тегиб турган, бунда чап оёқ учи ўнг томонга йўналган ҳолда бўлади. Ўнг оёқ кафти эса тикка ҳолда, бармоқлари ерга тиралиб, бармоқларнинг учи қиблага йўналтирилган бўлади. Нигоҳим кўксимга, унинг чапроғига мойилроқ қадалган бўлади. Шу ҳолатда имом такбирига эргашиб, иккинчи саждага бош қўяман. Бунда ҳам биринчи саждадаги барча ҳолатлар такрорланади. Шундай тўғрими?12. Имом такбир ила иккинчи саждадан қиёмга тураётганида мен ҳам оғирлигимни оёқларимга олиб, иложи борича қўлларим билан ерга тисарилмай қиёмга тураман. Қоматим тикланиб бўлаётган заҳоти қўлларимни қовуштириб оламан. Оёқларимнинг қиёмдаги ҳолатини, яъни уларни қандай қўйишимни айтгандим: иккиси ҳам бармоқлари билан қибла томонга бир хил қаратилган бўлади, бири чапга, иккинчиси ўнгга қараб эмас. Айнан ана шу ҳолат ўнг оёғим учун саждага борганимда ҳам, саждадан тураётганимда сақаланиб қолади. Яъни ўнг оёғим учи деярли турган жойидан қимирламайди, қиёмда ҳам, саждада ҳам ўнг оёқ учи турган жойида туради ва саждадан тураётганимда сафда айнан аввалги ҳолатимда, сафнинг аввалги чизиғида туриб яна қиёмга ростланаман.13. . Иккинчи ракъат бошланади. Яна намознинг бошидаги ҳолатда бўлиб, иккинчи ракъат тиловатини тинглайман. Иккинчи ракъатни ҳам биринчи ракъат каби адо этаман. Ушбу ракъатда иккинчи саждадан сўнг қиёмга турмасдан, қаъдага ўтираман. Ўтирганда худди икки сажда ўртасидаги ўтиришдек ўтираман: ва “Аттаҳийату лиллаҳи вас солавату ват тоййибаат, ассаламу алайка аййуҳаннабиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу алайна ва ала ибадуллаҳис солиҳийн. Ашҳаду ал-лаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ” ни ўқийман. Бунда “Ашҳаду ал-лаа...” иборасини айтаётганда, “...лаа...”деб туриб, ўнг қўлим кўрсаткич бармоғини қибла томонга йўналтираман. Бу ишораи саббоба дейилади. (Ўша“...лаа...” лафзини айтаётганимда нигоҳимни кўксимдан шу кўрсаткич — саббоба бармоғимга кўчираман ва кейинги ҳаракатга ўтгунча нигоҳим унда бўлади.) Сўнгра саловот айтаман: “Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин ва алаа али Муҳаммад, кама соллайта алаа Иброҳима ва алаа али Иброҳим, иннака Ҳамийдум Мажийд. Аллоҳумма барик ала Муҳаммадин ва алаа али Муҳаммад, кама барокта алаа Иброҳима ва алаа али Иброҳим, иннака Ҳамийдум Мажийд”. Салавот айтиб, ундан сўнг намоз ичида дуолар қилиш жоизлигидан “Роббанаа атинаа фид дунйа ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қинаа азабан наар” ва “Аллоҳуммағфирли ва ли валидаййа ва лил ақробааи, ва ли устазиййа, ва ли жамиъил муъминина вал муъминаат, ал-аҳйааъи минҳум вал амваат” деб, бошимни аввал ўнг томонга буриб, “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ”, сўнгра чап томонга буриб “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ”, деб намозни тугатаман. Бошимни бурганда нигоҳим елкам устига туширилган, кўз қири билан елка усти орқали қараганда икки орқа қатор кўринадиган бўлади. Бошимни томонларга бурганимда нигоҳим бағримдан нарига ўтмайди. Агар намоз уч ёки тўрт ракъатли бўлса, шаҳодат калимасининг “...ва росулуҳ” лафзидан сўнг саловотга ўтмасдан кейинги ракъатга такбир ила тураман ва кейинги ракъатларни юқорида айтилганидек адо этаман. Бунда фарз намозларида учинчи ва тўртинчи ракъатларда “Фотиха” сурасидан сўнг бошқа сура зам қилинмайди. Суннат ва нафл намозларида иккинчи ракъатдан сўнг ҳам зам суралар ўқилади. Агар намозни аҳли аёлим ё маҳрамимдаги аёллар билан бирга ўқишга тўғри келиб қолса, имомликда иложи борича энг қисқа сураларни ўқийман, намозни ихчам адо этишга ҳаракат қиламан. Чунки аёлларнинг ўзига хос мақоми бўлиб, ёш фарзандлари ва бошқа юмушлари билан боғлиқ ҳолатлари томонидан уларни бетоқат қилиб қўйишдан тийиламан. Шундай тўғрими?Ривоятларга кўра, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожга чиққанлари сари, осмонларнинг ҳар кейинги қаватига кўтарилганларида у ердаги фаришталар бир ибодатга машғул эканликларини, бир қаватдагилар ҳеч бош кўртармай рукуъ қилиб туришса, кейинги қаватдагилари саждадан бош узишмаётганликларини кўрадилар. Аллоҳ таоло барча махлуқотлари ичида биз инсонларни улуғлади ва бизларга етти қават осмон фаришталари бажараётган бу ибодатларнинг барчасини жамлаб, битта қилиб берди. Ва бу ибодатлар мажмуасининг ҳар бирини камида ўн баробар кўпайтириб ёзишга ваъда берди. Бизни бу даражада улуғлаган ва шундай бахтга эриштирган Аллоҳга ҳамд-мақтовлар бўлсин. Бизга бу бахтни қўлдан чиқармасликни тайинлаган Унинг Расулига дуруду саловотлар бўлсин! Рухсат берсангиз, кейинги саволларимда ўзимнинг таҳорат олишимни ва ундан сўнг масжидда бўлиш одобларига риоя қилишимни Сиз муҳтарамдан ўтказиб олсам.Эҳтимом ила, Абу Шокир Васаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мен Ҳанафий мазҳабида намозни шундай ўқийман:1. Аввало, намозни кўзлаб, таҳоратим комил эканлигига ишонч ҳосил қиламан. Таҳорат бўлмаса ёки унинг ҳолати намозимга халал бермаслигига кўзим етмаса, янги таҳорат оламан. Энди ким учун таҳорат олганим, ҳозир ким учун намозга туришимни ҳис қилиб, дунё ташвишларини ташқарида қолдириб, масжидга — Аллоҳнинг уйига кираман. Шундай тўғрими?- Жуда ҳам тўғри!2. Азон айтилган. Жамоат жам бўлган. Фикрлар жамланган. Масжидда муаззин иқомани айтганда сафга тураман. Оёқларимнинг орасидаги масофа бир кафт (тўрт панжа эни) баробаридан қисқа бўлмайди, елка кенглигидан кенг бўлмайди, оёқ бармоқ учлари бир йўналишда — қибла томонга қараган ҳолда туради, бири ўнг бошқаси чап томонга қараб эмас. Агар имом билан бир ўзим бўлсам, имомнинг ўнг томонида, ундан бир оёқ изи орқароқда, оёқ панжаларимни унинг товонига тўғрилаб тураман. Агар эргашувчилар икки киши ва ундан кўп бўлсак, имомнинг ўртада бўлишини таъминлаган ҳолатда орқасидан саф тортамиз.Шундай тўғрими?- Жуда ҳам тўғри!3. Энди қалбимни ҳозирлайман. Имомнинг такбири тахримасини диққат билан кутаман. Такбири улаани ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламан. Такбири улаа — бу имомнинг “Аллоҳу акбар” айтганида, унинг “акбару” лафзи охирига ўзимнинг такбирим аввалини улаб айтишимдир. Ривоятларга кўра бунга ҳам алоҳида улкан савоблар ваъда қилинган.Шундай тўғрими?- Жуда ҳам тўғри!4. Имомнинг такбирига улаб, мен ҳам такбирни махфий айтиб, қўлимни қовуштираман: ўнг қўлим кафтини чап қўлим кафти билан билагимни боғлайдиган бўғин устидан қўяман, бунда ўнг қўлимнинг бош бармоғи ва жимжилоғи билан чап қўл кафт бўғинининг икки ёнидан ушлаб, қўлларимни “қулфлайман”. Қолган ўрта уч бармоғим чап қўлим устида жипс туради ва шундай ҳолда боғланган қўлларимни киндигим остига ташлайман. Қоматимни тик тутаман, умуртқам орқага оғиб кетмайди, қорин қисмим озроқ орқага тисарилган, қўлим қовушганда туришимдан тавозеъ кўриниб турадиган ҳолатда бўламан, бошимни жуда ҳам пастга эгмайман, жуда ҳам юқорига қаратмайман, нигоҳимни сажда қиладиган жойимга тикаман, ундан юқорига кўтармайман, бошқа томонларга юзимни, ёки нигоҳимни бурмайман. Чунки мен намоздаман. Чунки мен “Аллоҳу акбар” — Аллоҳ энг буюкдир деган эътироф ила қалбимни ва ўзимни Аллоҳга қаратдим, бошқа барча нарсалардан воз кечдим: суюкли фарзандимдан, аёлимдан, мулкимдан, фойдали касбимдан, ташвишларимданг, барча-барчасидан — Аллоҳ уларнинг барчасидан буюк! Ҳозир мен учун Аллоҳдан бошқа барча нарса арзимасдир деган ҳолатга кирдим. Шундай ҳолатда бошқа нарсага чалғишим, Аллоҳдан чалғишим демакдир. Намозда учта ортиқча ҳаракат, яъни намоздан бўлмаган ҳаракат унинг бузилишига олиб келади. Шунингдек, гапириш, бировга салом бериш ёки унга алик олиш, юзини буриб қараш, уч марта ҳаракатдан ошиб, бирор жойини қашиш ҳам мумкин эмас. Шундай тўғрими?- Жуда ҳам тўғри!5. Аллоҳдан қўрқув, умид ила ва Унга нисбатан фавқулодда эҳтиром билан сано дуосини ўқийман. Санода айтиладиган лафзлар — бу менинг тенги ва шериги йўқ Зотга — Аллоҳга бевосита қаратилган сўзларимдир. Шу лафзлар билан мен намозга киришаман. Шунга яраша Санони хокисорлик ва тавозуъ билан айтаман:“Субҳанака Аллоҳумма ва биҳамдика, ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илааҳа ғойрук”. Бу лафзларнинг маъносини тадаббур қилган ҳолда айтаман. Мен бу лафзларни тўғридан-тўғри Кимга айтяпман, Ким билан сўзлашяпман, Кимнинг олдида тик турибман — буни қалбим ларзага келиб, этларим жимирлаган ҳолда ҳис қиламан, шундай бўлишига ҳаракат қиламан. Шундай тўғрими?- Жуда ҳам тўғри!6. Кейин имомнинг тиловатини тинглаб, хушуъ ва хузуъ ила тураман. Имом орқасида туриб намоз ўқиганимда санодан сўнг “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм”, “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм” ни айтмайман, имомнинг орқасида туриб “Фотиҳа” сурасини ҳам шивир-шивир қилиб, уни қайтариб турмайман, имомни ҳам чалғитмайман. Чунки имом “Аъузу...”ни, “Бисмиллаҳ...”ни айтиб, тиловат қилиб турибди. Аллоҳнинг Қитобида келган буйруққа биноан Қуръон тиловатини “қотиб турган ҳолда” тинглашим фарздир. Ортиқча ҳаракат мумкин бўлмайдиган намоз ичида эса бу буйруқнинг кучи янада ошади. Ва ҳам, мужтаҳидларнинг айтишича, имомга иқтидо қилган ҳолимда санодан кейин ҳатто “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм”, “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм” дейишим имомни инкор қилишдек бўлади. Шунинг учун имомга иқтидо қилганимда, санодан кейин “Аъузу биллаҳи...” ва “Бисмиллаҳ...” дан ҳеч бирини айтмаган ҳолда, сураларни ҳам тиловат қилмаган ҳолда, имом тиловатини тинглаб тураман. Қироат махфий бўлган ҳолларда, жаҳрийда бўлганидек, батамом Аллоҳга қаратилган бўлади. Аллоҳга нисбатан қўрқув ва умид билан тураман. Аллоҳни кўриб тургандек, ҳеч бўлмаганда У мени кўриб турганини ҳис қилиб турган ҳолда бўламан. Унинг қудратини, ўзимнинг ожизлигимни ҳис қилиб, “мана, ҳозир жонимни олиб қўйиши мумкин” деган буюк ҳадик билан чулғаниб тураман. Жамоат намозини қабул қилишда Аллоҳ таоло шу жамоатдагиларнинг намоздаги хушуъси ва хузуъси энг юқори бўлган намозхонга қарайди ва қолганларнинг ҳам намозини ўшанинг намози даражасида ёзади. Жамоат намозининг бири йигирма етти баробар кўпайтириб ёзилиши ҳам шундандир. Намозда йиғлагим келса, кўзларимдн ёш оқса, этларим жимирлаб кетса намозимдан маълум миқдорда ҳузур ва қониқиш ҳам ҳосил қиламан. Чунки ривоятлар асосида биламанки, агар шундай ҳолат менда рўй берса, демак намозимда менга фаришталар жисмини теккизган бўлади. Бу ҳам бўлса намозимдаги хушуъ ва хузуъ натижасидир. Демак мен шу ҳолат билан янада кўпроқ қалбимни Аллоҳга қаратишим керакдир. Бир ўзим намоз ўқиганда санодан кейин “Аъузу биллаҳи...” ва “Бисмиллаҳ...” ни айтиб “Фотиха”ни ўқийман, кейин эса зам сурани “Бисмиллаҳ...” демасдан қўшиб ўқийман.Шундай тўғрими?- Жуда ҳам тўғри!7. Имом такбир айтиб, рукуъга кетганда, такбир тугаши билан мен ҳам “Аллоҳу акбар” ни ичимда айтиб, рукуъга кетаман. Бунда кафтим билан тиззамнинг чиғаноқларини чангаллаб оламан, бармоқларим ораси муболаға даражасида очилган бўлади. Қўлларим тиззамга гавдам оғирлиги остида тиралиб туради, худдики қўлим билан гавдамни оёқларимдан узоқлаштирмоқчи бўлгандек ва бунда қўлларим текис, букилмаган, тиззамга тиралиб, оёқларимни ҳам текис тутиб туради. Бу ҳолда бўйним ва елкамдан тортиб белимгача умуртқам бир текис бўлишини таъминлашга интиламан. Бунда белим озроқ бўшашади (Ана шу ҳолат, яъни тўғри рукуъ, бел оғриғи билан хасталанганларга дардда енгиллик ва тузалиш ҳам олиб келар экан). Рукуъда нигоҳимни икки оёқларим учи орасига қаратаман. Бу ҳолатим ўзимни Роббим олдида қасддан ҳақир, хокисор тутишимдир, бошқа бировга нисбатан ўзимни бундай тутмайман. Шу ҳолатимни англаб туриб, “Субҳана роббийал азийм” деб уч марта, ёки беш марта, ёки етти марта ёки ундан кўп тоқ марта (имомга эргашишимни кечиктирмаган даражада) айтаман. Шундай тўғрими?- Жуда ҳам тўғри!8. Имом “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” деб рукуъдан бош кўтарганда, мен ҳам “Роббана лакал ҳамд”деб қоматимни тик кўтараман. Бунда, расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганларидек, умуртқаларим тик ҳолатимдаги ўз ўрнига жойлашиб олгунчалик тураман. Бу учун, иложи борича озроқ орқага ҳам оғиниб оламан. Қаноат ҳосил қилгач, кейинги ҳаракатга ўтаман. Шундай тўғрими?- Жуда ҳам тўғри!9. Кейинги ҳаракатим сажда бўлади. Имом такбир айтиб саждага боргач, такбир тугашида мен ҳам такбир ила биринчи саждага бораман. Саждага бораётганимда ерга аввало икки тиззам, кейин икки кафтим, кейин бурним ва сўнг пешонам тегади. Сажда ҳолатимда олд томондаги оғирлигим қўлларимга ва бошимга бирдек тақсимланади: пешонамга оғирлигимни ташлаб, қўлларимни бўш қўймайман, ва аксинча, қўлларимга тиралиб, бошимнинг оғирлигини кўтариб турмайман. Лекин бел қисмим, яъни бел бўғини ҳам гавдамни маълум миқдорда ушлаб туради. Саждада қорним сонимга тегмайди, иложи борича, масжиддаги имкониятга қараб, олдинроққа интилиб сажда қилишга ҳаракат қиламан. Тирсакларимни ерга теккизмайман, чунки ерга тирсак теккизиб сажда қилишни Пайғамбар алайхиссалом “ит саждаси” деб атаганлар. Ўзим бемалолликда намоз ўқиганимда қўлтиқларим ораси ҳам очиқроқ бўлади. Лекин жамоатда ўқиганимда ихчамроқ бўлиб олишга интиламан, чунки сафдаги жипслик, масжиддаги издиҳом шуни тақозо қилади. Ва агар тирсагимни ён томонга чиқарсам, суякли жойларим (зеро тирсак букилганда бўғин суяги ташқарига қараган бўлади) сафдошларимга озоб бериб қўяди ва бу нарса мен хоҳламасам ҳам, менинг ва ёнимдаги сафдошларимнинг намозимиз савоблари камайишига сабаб бўлади. - Жуда ҳам тўғри!10. Саждада ўзимни хосроқ ҳолатда тутишга ҳаракат қиламан: бу менинг энг ҳақир, хорланган ҳолатим, пешонамни ва бурним учини ерга теккизиб, ўзимни шунчалик хокисор тутаманки, буни фақат Аллоҳ учун қиламан, ва бошқа ҳеч кимга, ҳеч қандай ҳолатда мен бу ишни қилмайман. Буларни англаб туришим эса, менинг саждадаги хушуъим ва тавозуъимдир. Ва яна, ҳадислардан ўрганиб, билиб тураманки, Роббимга энг яқин ҳолатим шу — саждадаги ҳолатимдир. Ва айнан шу ҳолатимда Раҳмон сифатли Эгам менинг юзимга юзини теккизиб турган бўлади. Бу ҳис менга лаззат бахш этади. Бу лаззатли ҳолатимни иложим борича давомли бўлишига интиламан: “Субҳана роббийал аълаа” деб уч марта, ёки беш марта, ёки етти марта ёки ундан кўп тоқ марта айтаман. Қанча кўп бўлса шунча яхши. (Албатта, бу ишни якка ўзим намоз ўқиганда қиламан. Агар имом орқасида ўқисам ёки имомлик қилсам, бунинг давомийлигини мўътадил маромда қиламан, кўп чўзмайман, ва қисқа қилиб ҳам қўймайман.) Сажда пайтида қўлларим бармоқларини муболаға даражасида жипслаштириб, барчасини қибла томонга қаратаман, жумладан бош бармоқларимни ҳам. Бунда кафтларим орасидаги масофа елкам баробарида бўлади, бош бармоқларим учлари эса юзимни ерга қўйганимда қошларим тенгида бўлади. Нигоҳим бурунларим учига қаратилган бўлади. Саждага боргандан кейин, сажда учун халал берган нарсани олиб ташлашга, нотекисликни текислашга уринмайман. Чунки бу намозимга путур етказади. Саждада қўлларим учини бир-бирига ҳам қаратиб қўймайман, чунки бунда, аввало, уларни қибладан бурган бўламан, иккинчидан эса, айнан шу ҳолатда тирсакларим ён томонга чиқиб, ёнимдаги сафдошимга қадалган бўлади. Қаттиқ жойим — тирсак суягим билан намоз ичида, айниқса саждада биродаримга озор беришим, унинг намозини беҳаловат қилиб қўйишим, оқибатда ўзимнинг намозимга путур етказмайдими? Шундай тўғрими?- Жуда ҳам тўғри!11. Имом такбир ила биринчи саждадан бош кўтариб ўтирганда, мен ҳам эргашиб, такбир билан ўтираман. Шу ҳолимда икки марта “Аллоҳумма-ғфирли” деб айтаман. Ўтирганимда қўлларим бармоқлари қибла томонга йўналган ҳолда икки соним устида бўлади, жуда жипс ҳам эмас, жуда ораси очиқ ҳам эмас, мўътадил ихчам ҳолатда бўлади. Бармоқларим учлари тиззам учи билан текис туради, тиззамдан олдинга қараб чиқиб кетмайди, жуда орқага ҳам тортилмайди. Оёқлар эса сон болдир қисмига, думба қисми товонга тегиб турган, бунда чап оёқ учи ўнг томонга йўналган ҳолда бўлади. Ўнг оёқ кафти эса тикка ҳолда, бармоқлари ерга тиралиб, бармоқларнинг учи қиблага йўналтирилган бўлади. Нигоҳим кўксимга, унинг чапроғига мойилроқ қадалган бўлади. Шу ҳолатда имом такбирига эргашиб, иккинчи саждага бош қўяман. Бунда ҳам биринчи саждадаги барча ҳолатлар такрорланади. Шундай тўғрими?- Жуда ҳам тўғри!12. Имом такбир ила иккинчи саждадан қиёмга тураётганида мен ҳам оғирлигимни оёқларимга олиб, иложи борича қўлларим билан ерга тисарилмай қиёмга тураман. Қоматим тикланиб бўлаётган заҳоти қўлларимни қовуштириб оламан. Оёқларимнинг қиёмдаги ҳолатини, яъни уларни қандай қўйишимни айтгандим: иккиси ҳам бармоқлари билан қибла томонга бир хил қаратилган бўлади, бири чапга, иккинчиси ўнгга қараб эмас. Айнан ана шу ҳолат ўнг оёғим учун саждага борганимда ҳам, саждадан тураётганимда сақаланиб қолади. Яъни ўнг оёғим учи деярли турган жойидан қимирламайди, қиёмда ҳам, саждада ҳам ўнг оёқ учи турган жойида туради ва саждадан тураётганимда сафда айнан аввалги ҳолатимда, сафнинг аввалги чизиғида туриб яна қиёмга ростланаман.- Жуда ҳам тўғри!13. Иккинчи ракъат бошланади. Яна намознинг бошидаги ҳолатда бўлиб, иккинчи ракъат тиловатини тинглайман. Иккинчи ракъатни ҳам биринчи ракъат каби адо этаман. Ушбу ракъатда иккинчи саждадан сўнг қиёмга турмасдан, қаъдага ўтираман. Ўтирганда худди икки сажда ўртасидаги ўтиришдек ўтираман: ва “Аттаҳийату лиллаҳи вас солавату ват тоййибаат, ассаламу алайка аййуҳаннабиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу алайна ва ала ибадуллаҳис солиҳийн. Ашҳаду ал-лаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ” ни ўқийман. Бунда “Ашҳаду ал-лаа...” иборасини айтаётганда, “...лаа...”деб туриб, ўнг қўлим кўрсаткич бармоғини қибла томонга йўналтираман. Бу ишораи саббоба дейилади. (Ўша“...лаа...” лафзини айтаётганимда нигоҳимни кўксимдан шу кўрсаткич — саббоба бармоғимга кўчираман ва кейинги ҳаракатга ўтгунча нигоҳим унда бўлади.) Сўнгра саловот айтаман: “Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин ва алаа али Муҳаммад, кама соллайта алаа Иброҳима ва алаа али Иброҳим, иннака Ҳамийдум Мажийд. Аллоҳумма барик ала Муҳаммадин ва алаа али Муҳаммад, кама барокта алаа Иброҳима ва алаа али Иброҳим, иннака Ҳамийдум Мажийд”. Салавот айтиб, ундан сўнг намоз ичида дуолар қилиш жоизлигидан “Роббанаа атинаа фид дунйа ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қинаа азабан наар” ва “Аллоҳуммағфирли ва ли валидаййа ва лил ақробааи, ва ли устазиййа, ва ли жамиъил муъминина вал муъминаат, ал-аҳйааъи минҳум вал амваат” деб, бошимни аввал ўнг томонга буриб, “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ”, сўнгра чап томонга буриб “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ”, деб намозни тугатаман. Бошимни бурганда нигоҳим елкам устига туширилган, кўз қири билан елка усти орқали қараганда икки орқа қатор кўринадиган бўлади. Бошимни томонларга бурганимда нигоҳим бағримдан нарига ўтмайди. Агар намоз уч ёки тўрт ракъатли бўлса, шаҳодат калимасининг “...ва росулуҳ” лафзидан сўнг саловотга ўтмасдан кейинги ракъатга такбир ила тураман ва кейинги ракъатларни юқорида айтилганидек адо этаман. Бунда фарз намозларида учинчи ва тўртинчи ракъатларда “Фотиха” сурасидан сўнг бошқа сура зам қилинмайди. Суннат ва нафл намозларида иккинчи ракъатдан сўнг ҳам зам суралар ўқилади. Агар намозни аҳли аёлим ё маҳрамимдаги аёллар билан бирга ўқишга тўғри келиб қолса, имомликда иложи борича энг қисқа сураларни ўқийман, намозни ихчам адо этишга ҳаракат қиламан. Чунки аёлларнинг ўзига хос мақоми бўлиб, ёш фарзандлари ва бошқа юмушлари билан боғлиқ ҳолатлари томонидан уларни бетоқат қилиб қўйишдан тийиламан. Шундай тўғрими?- Жуда ҳам тўғри!

Топ рейтинг www.uz Openstat