Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

қурони карим хақида

00:00 / 10.02.2013 | eski savollar | 2135
Ассаламу алайкум Аллоҳ сизлардан рози бо'лсун олдиндан рахмат: мен қурони каримни ёд олмоқчиман. Қурони каримни о'қишдан аввал қандай дуо о'қиб бошлаб ва охирида қандай дуо билан якунласам бо'лади.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом. Бу борада асосан улуг' устозлар одат қилган дуоларни тавсия қилиш мимкин. Улар аслида оят ва ҳадислардан олингандир. Қироат олдидан: 1. Аллоҳим! О'зинг осон қил, қийин қилма ва илмимни зиёда қил. 2. Аллоҳим! Сен осон қилган нарсадан бошқа осонлик ё'қ, агар истасанг, қайг'уни ҳам осон қилгайсан. 3. Роббим! қалбимни очгин, ишимни осон қилгин ва тилимдан тугунни ечгин. (Бу Мусо а.с.нинг дуоларидан бо'либ, Тоҳо сурасида зикр қилинган). Қиро'атдан кейин: 1. Зирр ибн Ҳубайш атади: "Мен Ко'фа жоме'сида амирилмо'минин Алий ибн Абу Толиб р.а.га Қур'нни то'ла о'қиб бердим. Ҳамимларга келганимда, у: "Эй Зирр, Сен Қур'оннинг келинчакларига келдинг", деди. Айнсинқофнинг йигирманъжи - "Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганлар жаннат бог'ларидадирлар" оятига келганимда, йиг'лади, ҳатто ҳо'нграб юборди ва менга: "Дуойимга "омин!" де", дедида бундай дуо қилди: "Аллоҳим, мен Сендан итоаткорнинг итоатини, чин мо'минларнинг ихлосини, яхшилар билан бирга бо'лишни, иймон ҳақиқатига етишишни, ҳар бир яхшиликни қо'лга киритишни, ҳар бир гуноҳдан омонда бо'лишни, жаннат билан зафар қучишни ва до'захдан нажот топишни со'райман", дегин", деди. Кейин: "Эй Зирр, қачон хатм қилсанг, ушбу дуоларни о'қигин. Зеро, Ҳабибим Расулуллоҳ с.а.в: "Қачон бирортаннгиз Қур'онни хатм қилса, "Аллоҳим! Қабрдаги ёлг'излигимда уни менга мунис ҳамроҳ қилгин", десин", дедилдр. 2. Аллоҳим! Қур'он туфайли менга раҳм қил ва уни менга ё'лбошчи, нур, ҳидоят ва раҳмат қил. Аллоҳим! Қур'ондан менга унуттирилганларини ёдимга сол, билмаганимни о'ргат ва кечаю кундузларда унинг тилватини насиб эт ҳамда уни менинг фойдамга ҳужжат қил. 3. Тиловат кетидан қилинган дуо мустажоб бо'лади дейилган. Шунга ко'ра, тиловатдан кейин ҳар ким о'зи билган ва истаган дуоларни қилиши мумкин. Валлоҳу а'лам.

Топ рейтинг www.uz Openstat