Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вафот этган фарзанднинг улуши

00:00 / 12.02.2013 | eski savollar | 405
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари!Сизга бир савол билан мурожаат қилмокчи эдим. Биз оилада 4 фарзанд эдик: мен, икки опам ва энг каттаси акам. Ота-онам ҳозир тириклар. Оиламиздаги ҳамма нарса отам томонидан қилинган (уй-жой, машиналар ва ҳ.к). Яқинда акам Аллоҳнинг иродаси билан вафот этдилар. Акамнинг хотини, ва вояга етмаган икки фарзанди етим қолди. Лекин акамдан бизга на фарзандларига ҳеч нарса қолмаган. Келинимиз ҳозир улуш талаб қилмокда. Келинойимга ва фарзандларига отамнинг мол мулкидан улуш ажратиш керакми? Ва бу шариатимизда бўлса қанча миқдорда бўлиши керак?Жавоб учун олдиндан раҳмат .

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Акангиз тирик вақтида ўзи меросга эга бўлиб, яъни отангиз вафот этган бўлса, акангизнинг ҳаққини оиласига берилади. Отангиз тирик бўлсалар, уларнинг ҳақи йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat