Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сийдик томиши

00:00 / 13.02.2013 | eski savollar | 1579
Ассаламу алайкум шайх жаноблари мен ўзимни айбим билан касалга йўлиқдим. Касалим ҳожатдан ва таҳоратдан кейин ҳам сийдик томиб қолиши мумкун. Шунинг масаласини билмоқчиман. Бу масалани илмсизлардан бошқа хеч кимдан сўраганим йўқ, улар менга эшитганларини айтишди. Яъни мустаҳаб қилгандан кейин бирор нарса қўйиб олишни ва бир марта таҳорат бир вақт намозга етиши, яъни намозни ўқиб бўлгач таҳоратни кетиши. Яна ҳожатдан кейин 72 қадам юриш керак кейин мустаҳаб қилиш керак, кейин кийимимга тегмаслиги учун бирор юмшоқ нарса қўйиш керак дейишди. Мен шуларга амал қилиб намозларимни адо этиб келмоқдаман. Яна намозни ўқиб бўлгач "оятул курсий"ни ўқиб тасбеҳ ўгирсам, ундан кейин Қуръон тиловат қилсам бўладими? Ёки намозни ўқиб, таҳоратни янгилашим керакми? Ҳозир даволанаяпман, лекин доктор бу хронический демоқда, мени дардимга Аллох шифо берсин деб дуо қилинг. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.Амийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз узрли ҳисобланасиз. Бир намозга қилган таҳоратингиз янаги намознинг вақтигача давом этаверади. Агар таҳорат узрли нарсадан бошқа сабаб ила синмаса. Ўшанда таҳорат билан қилиш мумкин бўлган барча ишларни қилаверасиз, жумладан, Қуръони Карим тиловатини ҳам. 72 қадам ҳақидаги гап ноўрин.

Топ рейтинг www.uz Openstat