Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёутубе сайтига жойлаган видео лавҳаларимдан тушадиган пул хақида

00:00 / 15.02.2013 | eski savollar | 2895
Ассалому алайкум, хурматли шайх хазратлари.Мен оилам ва ишимдан бўш вақтларимда ахборот технологияларига, дастурлашга оид видео-дарслар ва мақолалар тайёрлаб тураман. Видео-дарсларимни ёутубе.ъом сайтига жойлаб, ҳаволасини ўзимни сайтимга қўйиб бораман. Улардан моддий фойда олишни кўзламаганман, хаммасини холис Аллоҳни йўлида, савоб умидида қиламан.Яқинда ўша ёутубе.ъом дан видеоларим оммабоплашиб бораятгани сабабли менга моддий хамкорлик қилиш хақида таклиф келди. Келишувга кўра, улар видео-дарсларим орасига ёки бошига реклама қўйишади. Шунда хар бир кўрилган видеодан менга маълум миқдорда пул ажратиларкан.Шу масала хақида сизга баъзи саволларим ва илтимосим бор.1. Уларни рекламасида қандай нарсалар реклама қилинишини олдиндан билиб бўлмайди. Мисол учун, улар шариатга тўғри келмайдиган нарсаларни мени видеоларимда реклама қилишса, уни кўрган одамни гуноҳига мен хам шерик бўлиб қоламанми? 2. Агар ўша келишувга рози бўлсам, видеоларимдан келадиган савоб камайиб қоладими?Сиздан илтимос хазрат, дуо қилсангиз. Динимиз ва мусулмонларга фойдали бўладиган хайрли ишларни қилишим холис ва хайрли бўлсин. Вақтим баракали бўлсин.Рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Албатта, улар қилган барча нарсага ва натижаларга шерик бўласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat