Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шийъалар масжидида намоз ўқиш

00:00 / 22.02.2013 | eski savollar | 647
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Сизга бир савол билан мурожаат килмокчи эдим.Тақсир, АКШнинг Мичиган шаҳри яқинида Шимолий Америкадаги энг катта масжид бор. Бу масжидда шийъа мазҳабида ибодат қилишар экан. Яъни асосан Ироқ, Ливандан келган шийъа мазҳабидагилар, масжидни курдирган инсон ҳам шиа масҳабида экан. Шу масжидда жамоат намозларида аҳли сунна вал жамоа мазҳабидагилар ибодат қилса бўладими? Ёки суннийлар алоҳида жамоат бўлиб, намозни ўзлари ўқиб олиши керакми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бошқа жойдаги масжидлар бўйича узоқдан туриб бир гап айтиш қийин. Ўша ердаги одатларга қараш керак. Биз шийъа мазҳабидаги кишилар таҳоратда оёқларини ювмаслиги эътиборидан уларга намозда иқтидо қилишдан тийиламиз. Агар ўша ўзингиз айтган масжидда суннийлар ўзлари алоҳида намоз ўқиши йўлга қўйилган бўлса, қўшилиш керак. Ихтилоф чиқиш хавфи бўлса, сақланиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat