Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хазратим яна безовта килдим узр!

00:00 / 23.02.2013 | eski savollar | 1138
Ас-саламу аълайкум, мухтарам Шайх Хазратлари!Жанобим сизга айнан шу булимда (11-феврал санасида жавоб берган эдингиз) "Учраб турадиган масала!" рукинида савол йуллаган эдим! Унда ахлиямни беморлигини айтиб маслахат сураган эдим, дуо килган эдингиз (ташаккур!).Хазратим орадан яна вакт утди, шифокорларни 3-4 боскичдан иборат даволаш муддатини хам аёлим бошдан утказди! Лекин ихтиёри Илохий хеч даво топмаябди курсатганимиз шифокор хам хайрон?Оёкнинг сон кисмида томир тортишиб куйиб юбормаябди, кундан-кунга кучайиб кетмокдаки, аклим лол, узим жуда бир тушкин холатда колиб кетдим, бечора ахлиямни айтмасам хам булади. Ахир эндигина 20 ёшдаги новжувон!Аллох (ж.ж) биз бесабир бандаларини уз кечирсин! Айтганимдек жуда рухий тушкинлик, изтироб оиламда хукимрон, буни устига онам хам беморлар, моддий томондан бироз чекловдаман! Хазратим ушбу сатирларни сизга битябману томогимда тош, кузим намланган... Аллох (ж.ж) дардимга достон битаётганим учун газаб килмадимикин деган куркув калбимни ковурмокда, Парвардигорим кечирсин мен бейтофикни! Бандайи ожизман, базида уйлаб коламан кани эди Расулиллох (с.а.в) давриларида булсаму у зотдан дуо олсам, у зотни хам рози килсам?Аллох (ж.ж)га яна хамд булсин сиз билан ватандош ва замондошмиз биз омиларга хеч йук маслахат бера оласиз Хазрат!Хазратим билиб турибман вактингиз чекланг лекин сизга калбимни очмасам булмайди тулиб кетдим "дод"-деб юборишдан узимни зурга тийиб юрибман! Айтинг нима килай?Ахлиям кундан-кунга чукиб борябди Хазратим. Маслахат беринг нима килай?Кимдир "Чил Ёсин" килдиринг хам деб айтди?Хазратим Мехрибон Хак таолони рози этадиган бир йул курсатинг!Хали фарзанд курганимиз йук, буни устига бу синовлар!Хазратим йул курсатинг Аллох (ж.ж) рози булсин сиздан илтимос!Бу холатда нима килай, кандай чора курай?СИЗНИ ЖАВОБИНГИЗГА ЖУДА МУШТОКМАН!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Биз ҳам дуо қиламиз. Аллоҳ таоло келинга шифо берсин! Яна табибларга кўрсатишга ҳаракат қилинглар. Тақводор одамлар дам солиши ёки сиз айтган ишни қилиш ҳам яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat