Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оғир гуноҳ

00:00 / 23.02.2013 | eski savollar | 716
Ассалому Аллайкум Шайх Хазратлари, Аллох Сизни уз хифзу химоясида асрасин. Мен Сизни бир неча йилдан бери (биринчи китобингизни укиганимдан бошлаш) узимни устозим деб биламан ва Сиз туфайли ислом дини тугрисидаги тушунчам анча ривожланди. Аллох ушбу хайрли ишларингизга ажру савоблар берсин. Шайх Хазратлари хозирги хикояни Сизга айтиш мен учун ута огир, бирок Сизнинг насихатингизга мухтожман. Агар нотугри савол бераётган булсам узр сурайман. Уйланганман. Турмуш уртогим билан 6 йилдан бери бирга яшаймиз. Битта фарзандимиз бор. 2012 йил декабр ойларигача турмушимиз уртача утиб борарди. Бирок 1-2 хафта олдин турмуш уртогим бирданига узгариб, 5 вакт намоз укиб факат тушкунликка тушиб йиглайдиган булиб колди. Унинг охирги кундаги харакатлари менда уни зино килган булиши мумкинлиги хакида гумонимни ошира борди. Бир кун уни ёнимга чакириб, агар сен шу ишни килган булсанг, Аллохдан магфират сураётган булсанг жуда яхши, бирок бандани банда уртасидаги хакки мендан хам кечирим сурашинг керак дедим. Балки нотугри килгандирман, лекин гумон билан яшаб юриш мен учун огир эди. Ушбу гапларимдан сунг, у шу ишни 1-чи ва сунги марта килганини, килган ишидан пушаймонлигини, бу ишни кандай килиб килганини билмай колганини сураб мендан кечирим сура бошлади. Сурамокчи булганим, Устоз, шариат конунлари буйича у бу килмиши учун тош бурон килиниши керак, бирок бизни давримизда буни килиш иложи йук. Шундай булсада уни жазоламасдан бир оилада, албатта катъий шартлар куйиб, яшашимиз, яъни мен уни кечиришим Аллохнинг кахрини келтирмайдими ёки фарзандимиз учун шартлар куйиб у билан бирга яшашим мумкинми? Агар саволни нотугри берган булсам узр сурайман, лекин Сизнинг жавобингиз ёки насихатингиз мен учун ва оилам (фарзандим) учун хам мухим. Илтимос бизга насихат беринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен шариатнинг ҳукмини билганимча айтаман. У тавба қилсин! Сиз кечириб, бирга яшасангиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat