Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отанинг ўлимидан сўнг унга етадиган дуо ҳақида

00:00 / 26.02.2013 | eski savollar | 1257
Ассаламу алайкум вр вб. 13 феврал кйни аллоҳ отамга омонат қилиб берган жонни олди. Фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар отам. Мана икки ҳафтадирки отамиз мени онамни укамни ва аҳли аёлимнинг тушларига кирмоқдалар. Биз беш вақт намози дуодамиз. Айтингчи отани дуо қилсиҳ учун албатта қабр устига бориб дуо қилиш жоизми ёку кйнда беш маҳал.намозда ва таомдан сунг унинг ҳаққига қилинган дуо ҳам куфоями. Қабрга қуйгач ҳали қабрни зиёрат қилмадик.фақатгина дуо бн кифояланяпмиз аммо зиёратдаги дуонинг урни қандай... Ва қабристонга қай маҳалгача бориw лозим? Улимдан сунг унинг ҳаққига бериладиган эҳсон кун саналмай аксинча 1-2 ой утказиб қилинса буладуми??? Шунингдек кеча шом маҳал укам курган тушда отам уйимизнинг айвонига ҳаёт булган амаким билан кириб келиб кузлари юмиқ ҳолда укамга остонадан туриб мени чиқазиб юборинглар дебдилар. Укамни қулидан ушлабтилар ҳам укам эса тафтларини ҳис этибди. Тушдаги мени чиқазиб юборинглар деган суз нима.манога яқин.... Биз отамни пайшанба куни пешин ва аср оралигида қуйдик. Асрда фаришталар аршга кйтариладилар ва жума куни намозга отланадилар. Айтингчи отам бн савол-жавоб фақат 3 кун яни шанба куни булган булиши мумкинми? Илтимос дуога ургу бериб жавоб қайтарсангиз. Ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Хар қачон хар қаерда дуо қилса бўлаверади. Аллоҳдан отангиз учун гуноҳларини мағфират қилишини сўраб кўп дуо қилинг. Зеро ўлгандан сўнг бандага орқасидан савоби етиб турадиган амал, бу боласининг отаси ҳақига қилган дуосидир. Уларни қабрни ҳам зиёрат қилиб туриш керак. Эҳсонни сиз айтгандай қилиш мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat