Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тиллога бошқа метал аралашган тақинчоқлар закоти

00:00 / 01.03.2013 | eski savollar | 2055
Фазилатли Шайх Жаноблари, Ассалому Алайкум! Маълумки аксарият тилло тақинчоқлар тиллога яна бошқа метал (мис ёки яна бошқа нарса) аралаштириб ясалади ва бу тақинчоқдаги тиллонинг соф миқдори қанча эканлиги уни пробасида акс эттирилади. Шу йўл билан тақинчоқдаги соф тилло миқдорини аниқлаб олиш хеч қандай мушкуллик туғдирмайди. Гап шундаки баъзи кишиларимиз: "Агар тиллога аралаштирилган нарса бир-биридан ажрамайдиган бўлса, ғолибга эътибор қаратилади, яъни ушбу тақинчоқдаги тилло миқдори унга аралаштирилган нарсадан кўп бўлса, тиллога ҳукм қилиниб тақинчоқнинг жаъми оғирлигидан закот чиқарилади. Агар уларга аралашган нарса кўп бўлса, аралашган нарсага ҳукм берилиб, улардан закот адо қилинмайди", деган гап ҳам бор дейишмоқда. Шахсан бизни оиламиздагилар барча масалаларда Сиз берган фатволарга амал қиламиз. Бизда хам тиллога бошқа нарса аралаштириб ясалган (0.585 пробали) тақинчоқлар бор. Биз ушбу тақинчоқлардан закот беришда тиллога аралаштирилган нарсаларни тушириб қолдириб ҳисоблашни қуйидагича хисоблар эдик, Жумладан; - Жаъми 200 гр.м тақинчоқни уни пробасига кўпайтириб, (200 Х 0.585) унда 117 гр.м соф тилло борлигини аниқлаб, натижани 1 гр.м тилла нархига кўпайтириб, (117 Х 106.000 сўм) =12.402.000 сўмдан 2,5% закот қилиб берар эдик. Тиллога бошқа нарса аралаштириб ясалган тақинчоқлар закотини тўғри хисоблаяпмизми ёки закот миқдорини хисоблашда адашганмизми? Агар адашган бўлсак, пробаси 0.585 бўлган тақинчоқлардан закот чиқариш тартибини айтиб берсангиз, илтимос! Аллоҳ таоло барчаларимизни бу дунё ва охиратимизни обод қилсин! Жавобларингиз учун Сизга алоҳида ташаккурлар айтамиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен сизлардан қайта – қайта сўрашимдан мақсадим, менга ўзим ёзган жавобни ўзимга савол қилиб бераётганингиз учун эди. Охири мени тан олмасангизлар ҳам, саҳифани тан олган ҳолда ёзишга муяссар бўлдингизлар. Бу тенгламани мен ўзим ўйлаб чиққаним ёки таклиф қилганим йўқ. Бу уламоларимиз келишган нарса. Кувайт давлатидаги Байтуззакот ташкилоти нашр этган китобдан олинган ва улар сиз тушуна олмаган “24” ҳақида “Бу ерда соф тиллони ёки қуйиб қўйилган 999 пробалик 24 каратлиси эътиборга олинган” дейилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat