Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

мусофир

00:00 / 01.06.2008 | eski savollar | 2341
Асссаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, Росулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳи васаллламга қиёматга қадар дуруду салавотлар бо'лсин. мен ожиз бандани авф этингкамина сизга сафардан хат ёзмоқдаман дубайда Аирпортда Дутй фреэ номли жуда ҳам катта супермаркетда ишлайман. мени бир нарса қийнайди, бу жойда харидорлар учун ҳамма нарса бор яни яхши нарсалар ҳам, Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар ҳам бор. ҳар бир б'олим Алоҳида-алоҳида. Аллоҳга шукурки мен бу нарсаларни сотмайман. Каминанинг иши дубайга келган харидорларга совгаларни сотиш яни хурмо, китоб ва б. нарсалар. ва мен ишлайдиган жой аллоҳида у ерга харидорлар хамр ва шунга о'хшаш нарсалар олиб келишмайди мени қийнаётган нарса шуки ушбу супермаркетдаги даромаднинг асосийси хамр ва тобаъъодан келар экан. менинг топаётган маошим ҳалолми ёки ҳаром? Илтимос, ушбу саволга шайх ҳазратларини о'злари жавоб берсинлар, Аллоҳ рози бо'лсин. Аллоҳнинг о'зи мукофотласин. Амин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз алоҳида бўлимда ишлаганингиз учун топганингиз ҳалол. Аммо бошқа шубҳасиз жойга ўтсангиз яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat