Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен узрли ҳисобланаманми?

00:00 / 05.03.2013 | eski savollar | 2396
Менда ёшлигимдан бери сурункали ўнг томонлама мезотемпанит (ўнг қулоғим ички аъзолари яллиғланган, эшитиш паст, йиринг оқади) касаллиги мавжуд. Оби-ҳаво ўзгарса, шамоллаб қолсам қулоғимдан йиринг оқа бошлайди қачон бошланиб қачон тугашини билмайман. Турли вақтларда 1-2 кун ёки 10 кун ҳам тинмасдан аста-секин оқиб туриши мумкин. Оқаётган вақтида оғриқ бўлмайди. Шунинг учун қачон оқиб қолганини билмай ҳам қоламан, доим қулоғимга пахта тиқиб юраман. “Минг бир фатво” китобида (Мусаннифлар: Шамсиддин Бобохон, шайх Абдулазиз Мансур), яъни 12-фатвода “Қулоғидан йиринг оқса, қаралади – агар оғриқ билан оқса таҳорат синади. Оғриқ бўлмаса синмайди. Зеро, оғриқ қулоқ ичидаги жароҳатдан далолатдир. “Оламгирия”, “Муҳит”, “Захира”, “Сирожия”” дейилган. Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин, беш вақт намоз ўқийман. Ибодатим шубҳалардан ҳоли бўлиши учун сиздан қуйидаги саволларни сўрамоқчи эдим, сиздан илтимос илм учун ҳар бир саволимга хослаб (1. … 2. … тарзида) жавоб берсангиз: 1. Менинг ҳолатимда гарчи қулоғим оғриқсиз оқса ҳам, унда жароҳат борлиги аниқ. Шу сабабли қулоғимдан йиринг оққан вақтда таҳоратим синадими? 2. Қулоғим оқаётган вақтда (оғриқсиз) қулоғимга пахта тиқиб олиб таҳорат қилсам, агарда йиринг пахтадан ўтиб кетмаса, яъни оқаётгани деярли биланмаса (баъзида жуда секин оқадики, икки кунда ҳам пахтани сизиб чиқмайди, лекин оқмаяпти деб бўлмайди) ушбу таҳорат билан икки маҳал фарз намозини ўқишим мумкинми (шу вақтгача қулоғимдан оқиб ташқарига чиқса синади, пахта тиқиб олсам пахтадан сизиб ўтмаса ва ташқарига чиқамаса синмайди деб ҳисоблаб келганман ва шу таҳорат билан 1-3 маҳал фарз намозларини ўқиганман)? 3. Қулоғим оқаётган вақтда (оғриқсиз) қулоғимга пахта тиқиб олиб таҳорат қилиб, мен кичик жамоатга имомликка ўтсам макруҳ бўлмайдими, турли жойларда 2-3 киши намоз ўқиб олишимизга тўғри келади, баъзида масжидга кеч келсам кичик жамоат бўлиб ўқишга тўғри келади (қўлимдан келганча тажвид қоидаларига риоя қилиб ўқийман, деярли ҳар куни диний илм олишга ҳаракат қиламан)? 4. Юқоридагидай вазиятларда ўзим намоз ўқишни ўргатган ёки ўзимдан илмсизроқ бўлган жамоатга намозда имомликка ўтсам макруҳ бўлмайдими? (имомгарчиликка давойим йўқ, лекин илм учун билиб олай дегандим) Устоз жавобингиз учун одиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Қон, фасод ёки йиринг яранинг бирор еридан чиқиб бошқа жойга оқса, тоҳарат кетади. Агар улар чиққан ерида бошқа жойга оқмай тўхтаб қолса, тоҳарат кетмайди.2. Чиқмаса таҳорат синмайди, иншааллоҳ. Кимга фарзнинг вақти ўтмасдан истеҳоза, бурун қонаш ёки шуларга ўхшаш бетоҳаратлик етиб туриш одат бўлиб қолган бўлса, ўшанинг сабабидан ҳар фарзнинг вақтига тоҳарат қилади ва у билан ўша вақтда хоҳлаганича фарз ёки нафлни ўқийверади. 3-4. Узрли одам узрлимасларга имом бўлмагани маъқул.

Топ рейтинг www.uz Openstat