Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу каби сўзларни гапиришимизда эътиқодимизга хавф йўқми?

00:00 / 06.03.2013 | eski savollar | 2052
Бизларни ё'қдан бор қилган, бандаларини беҳисоб не'матлар бериб қо'йган, дунёдаги жамики мавжудотлар ва не'матлар ёлг'из Уники бо'лган Зотга чэксиз ҳамдлар бо'лсин. Аллоҳнинг энг со'нгги Росули, Ислом динини Унинг бандаларига мукаммал ҳолда етказган Пайг'амбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бо'лсин. Ассалому алайкум ҳурматли Устоз! Аллоҳ таолодан Сизга узоқ умр ва икки дунё саодатини со'раган ҳолда бир неча саволлар беришга ижозат берасиз. 1. Мен о'зим ислом университетида о'қийман. Бир домлам тилга э'тиборсизлик ҳақида гапириб, ба'зи талабаларнинг университет ҳудудидан чиқаётиб телефонда 'ҳозир исломдан чиқдим' деб гапираётганини эшитиб қоламиз, дедилар. У талаба 'исломдан' деганда 'ислом университети'ни назарда тутган, фақат 'университет' со'зини айтмаган. Устоз, бу каби гапни гапиришнинг шар'ий ҳукми қандай? 2. Биламизки, дунёдаги ҳар бир нарса Аллоҳники ва ёлг'из Угина бандаларини турли хил не'матлар билан ризқлантиради. Ба'зан билиб билмасдан гапириб қо'ямиз. Мисол учун, не'матларга нисбатан 'Она замин туҳфаси', 'табиат ин'оми', ма'лум ҳодисалар учун 'табиат инжиқликлари', 'табиий офатлар' каби со'зларни ишлатиб қо'ямиз. Бу каби со'зларни гапиришимизда э'тиқодимизга хавфи ё'қми? Қимматли вақтингизни олганим учун узр со'райман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бу гапни гапириш тўғри эмас.2. Албатта, хавфи бор. Бу гапларни сўзлашув ва муомалага киришига диний эътиқоди ва тушунчаси бўлмаганлар сабаб бўлишган.

Топ рейтинг www.uz Openstat