Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рухсат берасизми?

00:00 / 07.03.2013 | eski savollar | 556
Ассалому алайкум, шайх хазратлари ва ушбу веб-сайт маъмурлари.Мен купинча www.ислом.уз порталининг хар кайси булимларини планшет ускуна оркали кириб укийман. Хозирда хаммани яхши хабари булганидек, компьютер браузерлари учун мослаштирилган веб-сайтларни планшет ускунада укиш доим кийинчилик тугдиради. Масалан, шу саволлар.ислом.уз сайтини планшет браузерида очсам сахифадаги линкларни босишда (планшетда сахифа линклари майда куринганлиги учун) анча кийналаман.Уз касбимга ва кизикишимга кура ушбу веб-сайтни планшетлар учун мос равишда форматлаб, умуман бошка форматда чикариб берадиган сайтни ишга туширишим учун сизлардан рухсат сурамокчиман. Сайт хакида озгина маълумот, килинадиган сайт ҲТМЛ тегларини парсе (саралаб олувчи) функцияга эга булган дастур куринишида булади. У узида хеч кандай маълумот сакламай, матнни узгартирмаган холда балки харфларини ва куриниш услубини планшетларга мос килиб укувчиларга етказиб беришни назарда тутади. Мен бу иш билан узимга ухшаган планшет ускунага эга сайт укувчиларига бегараз ёрдам бермокчиман. Кейинчалик худди шу воситачи сайтни Андроид телефонлари учун дастур куринишида ишлаб чикмокчи булсамчи? Сизлардан яна рухсат сурашим керак буладими? Мен муаллифлик хукукини бузмаган холда, сайтдаги маълумотлар матнини узгартирмаган холда укувчиларга телефон дастури ёки воситачи веб-сайт куринишида ишлаб чикмокчиман.Олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Саломат бўлинг! Биз маслаҳат қилиб кўрамиз. Сиз портал мудири билан алоқа боғланг.

Топ рейтинг www.uz Openstat