Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодатларни кўпайтириш

00:00 / 10.03.2013 | eski savollar | 646
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Бизларни фақат Ўзигагина қуллик қилишимиз учун яратган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Умрининг охиригача бизларни фақат Аллоҳ учун ибодат қилишимизни гўзал ҳолатда ўргатган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловату саломлар бўлсин! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу муҳтарам Устоз! Аллоҳ таолодан биз учун қилаётган хайрли ишларингизга ажр савобини кўпайтириб беришини сўраб қоламиз. Биламизки, Аллоҳ таоло бизларни Ўзига ибодат қилишимиз учун яратган. Ибодат эса фақат бир кунда беш вақт намоз ўқиш ёки рўза тутиш билан адо этилиб қолмайди, балки узлуксиз равишда Унга ибодатда бўлишимиз керак. Айни пайтда мен дунёвий соҳа бўйича таълим олаётганим боис кун давомида қиладиган ибодатларим (намоз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш) икки соатдан ошмайди. Қолган вақтимни бу дунёим учун (соҳамга тааллуқли адабиётлар ўқиш, иш ҳақида фикр юритиш) ёки шунчаки бефойда нарсалар учун сарф қиламан. Баъзан ибодат қилишга, хусусан, диний адабиётлар ўқишга вақт ажрата олмаётганимдан афсусланаман. Лекин доимо тўғри йўлга солиб турадиган, хатоларимни тўғирлаб турадиган устозим бўлмагани ҳамда айни пайтдаги ўқишим ва келажакда ишлашим ҳақида ўйлаб яна дунёга берилиб кетаяпман. Оқибатда ибодатларимда, хусусан, ўқиётган намозларимда хушуъ ва хузуъ йўқолиб бораяпди. Устоз, менга маслаҳат берсангиз. Бу дунё ва у дунёни бирдек ушлашим учун нима қилай? Илтимос мен учун ҳам бир дуо қилиб қўйсангиз, Аллоҳ таоло Сизнинг воситангизда мени ҳам Ўз ҳидоятига бошласа. Вақтингизни олганим учун узр сўрайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло сизни сироти мустақимда барқарор қилсин! Кўпроқ диний китоблар ўқисангиз, ибодат маъноси сўз ўйлагандан кенгроқ эканини тушуниб етасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat