Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИ ОЙДИНЛИК КИРИТСАНГИЗ

00:00 / 10.06.2008 | eski savollar | 1075
Хурматли шайх хазратлари, мухтарам устоз Сизга бир неча саволлар беришга ижозат берсангиз:1. Бир куни мурид биродарлар билан хонакога боргандик. Хонаконинг сал юрилгандан кейин масжид бор. Пешин вактида масжиддан пешинга азон овози эшитилди. Хамма уни баланд овозда айтилганлиги учун бемалол эшитди. Хаттоки пир (шайх) хам. Кейин эса хонакода яна азон айтилиб, пешин намози укилди. Айтингчи азон аввал эшитилган жойга ижобат килиш керакми ёки ёнида масжид булса хам хонакода намоз укиш керакми? Азонни эшитиб туриб масжидга бормаслик, унга ижобат килмаслик кибр эмасми? 2. Хонакода намоздан олдин сафлар оралаб исирик тутатиб чикилди. Хамма муридлар бошларидаги кийимларини олиб унинг тутунига тутдилар. Бу бидъат амал хисобланадими?3. Шайх жаноблари мен суннатга мувофик нафл ибодатларни Аллох кодир килгунича бажариб келмокдаман. Лекин утмиш казо намозларим хам бор. Тахминимча 7-8 йил булса керак. Валлоху аълам. Мен уша нафл намозларни урнига мисол учун ишрок, аввобийн, шукри вуъзу, тахажжуд намозларининг вактида уша утмиш намозларимнинг казосини ният килиб укисам буладими? Нафл намозни савоби фарзнинг казосини укигандаги савобга тенг буладими. 4. Бизнинг диёримизда охирги Накшбандия пиру-муршиди хакида бирор маълумот борми? Имом Раббоний рахматуллохи алайхнинг бизнинг диёрларда хам иршод килишга рухсат олган халифа булганми? ЖАВОБЛАРИНГИЗНИ ИНТИЗОРЛИК ИЛА КУТИБ КОЛАМАН. АЛЛОХ Сизга тинчлик хотиржамлик, илмингизга барака ато килсин. Дин сохасидаги ишларингизга ривож ато килсин. Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуху! Мухлисингиз Умидуллох

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Албатта, масжидда жамоат билан намоз ўқиш керак. 2.- Бу ишнинг шариатга ҳе қандай дахли йўқ.3. - Фарзнинг қазоси бўлса, ўша қазони ўқиш керак. Орада нафл ўқишга ҳам монеълик йўқ. Аммо тезроқ қазони ўқиш яхши.4. - Бизнинг ноқис илмимизга биноан диёримизда охирги Нақшбандия шайхларининг бирлари Мажзуб Намангоний бўлганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat