Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғайридинларни Исломга даъват этиш

00:00 / 14.02.2007 | eski savollar | 2464
Ҳурматли Шайх жаноблари!Агар мумкин бўлса яна битта савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Биламан, кўп савол бериш одобдан эмас. Агар маъзур тутсангиз сўрасам.Битта ғайриддинни Исломга даъват этишим учун нималар қилишим керак? Нимадан бошлашим керак? Иншааллоҳ тез кунда Англияга ўқишга бораман. Ўша ерда иншааллоҳ битта ғайриддинни (ҳеч бўлмаса биттасини Ислом динига киритсам алҳамдулиллаҳ орзуларимдан биттаси амалга ошган бўлур эрди).Ҳали намоз ўқиганим йўқ. Лекин иншаАллоҳ кўнглимда бор. Балки ўша ерда бошласам ҳам ажаб эмас. Демоқчиман-ки, намоз ўқимасдан туриб Исломга даъват этишга ҳаққим борми? Айб саналмайдими?Илтимос, яна бир бор. Шулар ҳақидаям маълумот берсангиз. Зора кўнглим таскин топса. Менимча, бу битта мени эмас бутун Ислом аҳлини орзуси бўлса керак. Иншааллоҳ.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бошқаларни Исломга даъват қилиш жуда яхши иш. Мусулмон шахс намоз ўқиши фарзи айн – яъни, унинг бошига фарз, ўқимаса гуноҳкор бўлади. Тезда намоз ўқишни бошланг. Кейин қиладиган даъватингиз тасирли бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat