Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хол

03:22 / 02.09.2021 | No Name | 1106

Ассалому алайкум! Мен хеч хам ирм сирмга ишонмайман ва қилмайманхам лекин бир нарсага бошим қотиб қолди (бирибир ишонмайман) хуллас қиз фарзандим бор Худо хохласа бугун 8 ойлик бўлди, уни оёқлари кафтида ва қорниларида холлари бор каттароқ, исмлари Оишабону уйдагилар 3 та жума Холидахон деб чақириб қўйишингиз керак дейишябди. Сабаби шу хол йўқолиши ёки катта бўлишидан тўхтар экан. Агар шундай деб чақирсам шу ишим билан гунохкор бўлиб қолмайманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз “хечхам ирм сирмга ишонмайман ва килмайманхам” дедингиз, “лекин бир нарсага бошим котиб колди” демасдан ўша гапингизда собит туринг. Ҳар хил асоссиз амалларни қилманг гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat