Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат, қазо,

02:02 / 02.09.2021 | Orzumurod | 1192

Ассалому алайкум! Витр намозини ҳам жамоат қилиб ўқиладими? Мен хотиним билан намозларни жамоат бўлиб ўқияпмиз, мен имом бўлиб хотиним орқамда иқтидо қилиб ўқияпди. Биз ҳар намозни фақат фарзларини жамоат қилиб суннатларини эса одатдагидек бирга ўқияпмиз шу тўғрими? Бир сафар ухлаб қолдик ва бамдотни қазо қилиб қўйдик қазони ҳам жамоат қилиб ўқиймизми? Биз жамоат бўлиб шундай ўқияпмиз: мен доимгидек ўқийман хотиним сано дуосини, роббана лакал ҳамдни, аттахиёт, саловот, дуони ва саломни айтаяпди шу тўғрими, жамоат бўлиб ўқиш қоидалари доим шундай бўладими? Намозларни овоз чиқариб ўқиладиганлари ва чиқармайдиганлари борми, овоз чиқарадиганлари фақат фарзлардами?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз имкон бўлса, масжидга чиқиб жамоат билан ўқинг. Витр намози фақат рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилинади. Тўғри, жамоат бўлиб ўқиш фақат фарз намозларида бўлади. Бир намозни қолдирилган кишилар ўша намозни жамоат бўлиб ўқиш жоиз. Масалан бамдодни қазо қилганлар, айнан ўша намозни жамоат бўлиб ўқишлари жоиз. Аёлингиз Қуръон тиловати яъни Фотиҳа ва зам сурадан бошқа ҳамма амалларни қилиши керак. Жамоат бўлиб ўқиш қоидалари ҳар доим бир хил бўлади. Фарз намозлар жамоат бўлиб ўқилади. Бомдод, шом ва хуфтон намозларида имом овозини чиқариб тиловат қилади. Пешин ва асрда махфий қироат қилади. Сиз намоз ҳақидаги “Мўминнинг меърожи” китобини олиб ўқинг. Ўша китобда намозни сифати ва аҳкомлари тўлиқ баён қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat