Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

саволим бироз узун бўлса ҳам ўқиб кўринг илтимос.

00:00 / 16.06.2008 | eski savollar | 3324
Ассалуму алайкум! Ҳурматли Устоз. Оъринсиз боълса ҳам сиздан ёрдам соърайман. Чунки соърамасам буни дасдидан ақилдан озиб қолай деяпман. Мени қийнаб юборган нарса шуки, коъзим тушган, қулоғим эчитган ақлим таниган нарса боърки, Аллоҳ буларни барини олдиндан яни олам яралишидан олдин билганмикан деган васвасалар исканжасидан қутулолмаяпман. Яни, Аллоҳ жуда арзимас нарсаларни ҳам олдиндан билишига ишонолмаяпман. М: ҳозирги кунда кенг тарқалаган капиутерлардаги ёки мени қол телфонимдаги бирон бир оъйинларнини олайлик. Ундаги қахрамоларнни боъшқариб кетаяпман. Кейин уларни олдидан тоъсиқлар чиқиб ҳолак болишди. Шунда шу қахрамонларни Аллоҳ қачон халок боълишини билганмикан, қаерига етганда, неча ачко йиғишиничи, неча тосиқни ошиб оътишиничи в-к. буларни Аллоҳ ҳозир коъриб билиб турибдию олдин билмаган эди десам гуноҳкор боъламанми? Агар олдин ҳам билган десам булар шунчалар арзишга ҳам арзимаску, мендакаларни қанчаси бундай уйинлар оъйнаяптию деб оъйлаяпман. Оъйламайман десам ҳам ҳаёлимдан кетмай менга ҳеч тинчлик бермайди. Мен бу мавзу ҳақида заррача ҳам оъйламасликни ҳоҳлардим. Агар шунга эришсам, бошқа дардларимдан форуғ боълмасам ҳам рози эдим. Оъзингиз ҳам яхши биласангиз керак, бундай ахволга тушган инсон учун ибодатни оъйлаш ҳақида гап ҳам боълиши мумкин эмас экан. Оъзи шу кунларда имонимни қайтариш ва Аллоҳга яна яқин ва ихлосли боълишга астойдил ҳаракат қилаяпман. Аммо булардан қутулмасам бари бефойда эканини тушуниб етдим. сунни ақидалар китобини олиб бошдан ҳаммасини оъқиб чиқдим. Ундан коъплаб фойдалар олдим. Лекин ихтилофлар кучайиб бераверяпти, Туну кун қиладиган ишим шу боълиб қолди. камиутер ойинлари бир мисол эдия, ҳозирда қаёққа қарамай шундай ҳолат боълаёпти. Бир куни анашундай васвасалардан бошим айланиб бир ерда оътирсам, олдимдан бир чумоли оътиб қолди. Унга қараб, шуни яна бир қанча вақтгача яшаши, ризқланиши ҳаракатланиши, ҳуким қилинган боълсаю, ҳозир уни қасдан оълдирсам ҳукум оъзгарадими ёқми дедимда, Уни тоъш билан уруб оълдирдим. Кейин, Аллоҳ Чумолини ҳозир мени қоълимдан оълишини билганмикан? Ахир уни атайин оълдирдимку, оълдирмай қоъйиб юбарсам ҳам боълардику. Агар шуни ҳам Аллоҳ олдиндан билган боълса менга ҳеч нарса қоълмаптида, бу васвасалар ҳам бекорга эмас эканда деган ҳаёлларга чоъмилиб кетдим. Намоз ҳақида гапирмасам ҳам боълади. Қулоқ қоқдим дегунимча жойнамозга боқаман, кейин ундаги гулларга нақишларга рангларга ҳудди юқорида қандай келтирган боълсам оъшанда қарашни боъшлайман. Ҳар намозимда шундай боълаверганидан намоз оъқигани қоърқадиган боълиб қолганман. Китоб ва манбалардан, чиқиш ёълларини қидирдим, буни қақрангки китоб ҳам оъқий олмайдиган боълиб қолибман. Чунки китобдаги ёзувларга ва сатирларга, муқоваларга, бетларни жойлашишига, нақишлар ва рангларга ҳам юқоридаги қараш васваса билан қараяпман. Булардан чарчаганим учун бир паст ҳордиқ чиқарай деб телвизорни ёқаман. Лекин энг кучли васваса айнан телни ёққанимдан кейин боъшланади. Ундаги рекламаларга, килпларга киноларга, коърсатувларга, ёзувларга айниқса кадирларни алмашиб экранни тасвири ҳар-ҳил боълиб оъзгариб бир уйрни бир буерни намоиш қилиб алмашиб турганида, хуллас нима намоиш боълса ҳаммасига ёқаридагидек васваса билан қарайверяпман. Агар уйда боълсам бу васвасалар унча кучли боълмайди. Лекин коъчага чиқдимми тамом. автамабилларни ҳаракатини, ҳарҳил товушларни, барча нарсаларни ҳаракатини кузатиб анашундай васвасалар билан юравераман. Қолаверса мен, оъзимни ва боъшқа инсонларни ҳар бир ҳаракатию гап соъзларига ҳам юқоридагидек қарайман. Ахири тоқатим тоқ боълиб яқинда асаб ва нервга ойид шифоҳаналарда даволаниб қайтдим. аммо у ерда хам шундай боълди, девордаги доғларга, ердаги ахлатларга, майдай чуйда зарралар жисимларга нисбатан ҳам шундай боълди. Демак бунга доъктирларни алоқаси ёқ экан. Қайтганимдан кейин. Диний тамонда қайтармалар қилдирдим, дамсолдирдим, чилла ёсин, оёт ёзувлари ичдим, хуллас нима лозим боълса ҳаммасини қилдим. лекин дардим тузалмаяпти. Бу рак касалидан ҳам оъгир дард экан. Боълмасам инсонларни ва сизни ранжитиб бундай ихтилофларни ёзармидим. Юқорида келтирган мисолларим ва ундан ҳам арзимас нарсалар коъп. Агар уларни бирма бир санайдиган боълсам саҳифани тоълдириб юбораман. Мен анашу арзимас нарсаларни Аллоҳ олдиндан билишида қаттиқ шакка тушуб қолганман. Балки бундай нарсаларни Аллоҳ ростан ҳам олдиндан билмагандир? Шу ҳақида нима дея оласиз? Агар шуларни ҳам билган боълса буларга қараганда қандай қараш керкаклигини оъргатинг! Қани эди атрофга олдингидек оддий қарай олсам эди, эвазига ҳарнарсага тайёр эдим.Устоз менга ёрдам беринг! Ахволим танг. Атрофга қандай боқишни билмаяпман. Менга бу ихтилофлардан чиқиш ёлини коърсатиниг! Агар бу иш мушкул боълса, яхшиси Аллоҳ мени жинни қилиб қоъйгани афзал. Шу кетишим боълса яқинда шундай боълиб қолсам ҳам ҳечгап эмас. кларатин@маил.ру

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бундай масалалардаги бош хато Аллоҳнинг сифатларини инсоний ўлчовга солишдан иборатдир. Аҳли сунна ва жамоа мазҳабига биноан балоғатга етган мусулмонга Аллоҳ таоло бандаларнинг ҳамма ишини махлуқотларга боғлиқ нарсаларнинг ҳаммасини аввалдан билишига иймон келтириши вожиб бўлади. Қазо ва қадар ақийдаси, Аллоҳга иймон келтириш асосидаги Ислом ақийдаларидан бири ҳисобланади. Бу ақийда, тўғри маърифат асосида Аллоҳ таолони камол сифатлари билан сифатлашга асослангандир. Ана ўша сифатларнинг бири – Аллоҳнинг илми, у илмнинг чегарасизлиги, Аллоҳ иродасининг шомиллиги ва қудратининг комиллигидир. Қазо ва қадар ақийдаси, Аллоҳнинг ана шу сифатларига асосланган ақийдадир. Шунинг учун ҳам қазои-қадарга иймон бўлмаса, Аллоҳга бўлган иймон тугал бўлмайди. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ҳамма нарсани билади. Уяси ичида ғимирлаётган чумолининг ҳаракатини-ю, ўз фалакида ҳаракат қилаётган сайёраларни ҳам билади. У зотнинг илмидан ҳеч нарса ғойиб бўлмайди. Аллоҳ таоло дунёдаги ҳар бир заррани ҳам ва унинг ҳаракатини ҳам билиб туради.Шунингдек, Аллоҳ таоло қиёматгача нима бўлишини ҳам билади. Агар уларни билмаса, У зотнинг сифати камолиясига нуқсон етган бўлади. Ана ўша илоҳий илм «қазои-қадар» деб аталади. Бу масалада «Талхийси шарҳи ақийдатут тоҳавия» китобида қуйидагилар айтилган:«Бандага, албатта, Аллоҳнинг илми Унинг мавҳумотларида бўладиган ҳар бир нарсани аввалдан билишини, бас ўша нарсани мустаҳкам ва ниҳоий равишда тақдир қилганини, халойиқнинг ичида на осмонларда ва на ерда уни рад қилувчи, йўқ қилувчи, ўзгартувчи, камайтирувчи ва зиёда қилувчи йўқ эканини билмоғи лозим. Бу-иймон тугунларидандир. Маърифат аслларидандир. Аллоҳ таолонинг тавҳиди ва Робблигини эътироф қилишдандир. Аллоҳ таоло ¤з китобида: «Ва У зот ҳар бир нарсани яратди ва унинг тақдиринии белгилади» (Фурқон: 2), деган. Бошқа бир оятда: «Аллоҳнинг иши белгиланган қадар бўлган» (Аҳзоб: 38), дейилган. Бас Аллоҳга қадарда хусуматчи бўлган, унга назар солиш учун маразли қалб ҳозир қилган, ўз ваҳмига ғайбни текшириши, беркитган сирни очишга уринган ва у ҳақда айтган гапи ила уйдирмачи гуноҳкор бўлган кимсага ҳалокат бўлсин. Муаллифнинг «Бандага»дан бошлаб «билмоғи лозим»гача жумласинингШарҳи: Бу гап олдин зикр қилиб ўтилган, Аллоҳнинг илми коинотлардан олдин эканлиги, У зот уларни халқ қилишдан олдин тақдирларини белгилаб қўймоғлиги ҳақидаги гапга биноан бўлмоқда. Бу маъно, Имом Муслим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган қуйидаги ҳадисда ҳам келгандир: «Аллоҳ халойиқнинг тақдирларини осмонлару ерни халқ қилишдан эллик минг йил олдин белгилагандир. ¤шанда Унинг арши сув устида эди». Шундан билинадики, албатта, Аллоҳ таоло ¤зининг болиғ ҳикмати ила нарсаларни ўз вақтида вужудга келишини билган. Худди У зот билгандек бўлган. Чунки, махлуқотларнинг ғаройиб ҳикматлари ила ҳосил бўлишини фақат уларни мавжуд бўлишидан олдин билган зотгина тасаввур қила олиши мумкин. Далил: 1. «Халқ қилган зот билмасмиди?! У дақиқ нарсаларни билувчи ва ўта хабардор зотдир». (Мулк: 14) 2. «У зот сизларни яратди. Бас сизлардан кофир бор ва сизлардан мўмин бор. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни кўриб-билиб турувчи зотдир». (Тағобун: 2) 3. «У ҳар бир махлуқни ўта билувчи зотдир». (Ёсин: 79) 4. «У ўта яратувчи, ўта билувчи зотдир». (Ёсин: 81) Муаллифнинг: «Бу-иймон тугунларидандир. Маърифат аслларидандир. Аллоҳ таолонинг тавҳиди ва Робблигини эътироф қилишдандир» деганлари, шарҳи: «Бу» билан олдин ўтган қадарга иймонга ва Аллоҳнинг илми, бўладиган нарсалардан олдин эканлигига, иймонга ишора қилинмоқда. Яъни, Иймон фақат қадарга таслим бўлиш ва Аллоҳнинг илми бўладиган нарсаларни яратилишидан олдин эканлигига таслим қилиш билангина тўғри ва соғлом бўлади. Шунингдек, тавҳид ҳам ва Роббиликка иқрор қилиш ҳам Аллоҳнинг мазкур сифатларига иймон келтириш билангина батамом бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat