Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳдан қандай қочай?

21:44 / 05.02.2014 | Marg`uba Narzulla qizi | 867

Мен мушкул аҳволдаман. Эрим олий ўқув юртида талабаларга дунё илмларидан дарс берадилар. Уйимизга турли хил қўштирноқ ичида “совға” лар келиб туради. Улар пул, кийим-кечак, озиқ-овқат, ҳатто дори дармонлар. Мен илгари яъни бенамоз юрган вақтимда “пора шунчаки айб” деб ўйлаган бўлсам, энди алҳамдулиллоҳ ҳатто оёқ кийимимнинг ипини ҳам ҳалолдан бўлишини истайман. Кийим-кечакни эскисини ювиб тозалаб кийишим мумкин, озиқ-овқат, дори дармон масаласи мени ўйлантираяпти. Куни кеча қўйнинг ярми гўштини олиб келишди. Мен эса, шу гўштдан бўлган овқатни ҳам ичганим йўқ. Этимга ҳаромдан эт қўшилишидан жуда ҳам қўрқаяпман. Порани ҳаромлиги, катта гуноҳ эканлигини эримга тушунтирсам, парво қилмайдилар, “ишлари битгани учун миннатдорчилик юзасидан рози бўлиб беришдику” деб тураверадилар. Олма, ёнғоқ кабиларни емаслигим мумкин, лекин, таомланмай яшашни иложи йўқку. “Биз учун фақат маошинигизни ишлатинг” деб талаб қилсам, у киши аралаштириб харажат қиладилар. Гуноҳдан қандай қочай?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Маошни ишлатиш яхши бўлади. Эркакка тушунтиришда давом этинг. Иложсиз қолгандан нафвқв ҳақи учун жоизлиги бор. аммо тавода бардавом бўлинг. Икки дунё саодатига эришасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat