Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Диндан чиқиш

18:04 / 31.01.2014 | Omina Abdulloh | 3082
Диндан чиқиш чегараси қандай? Бир мусулмонни “диндан чиқди” деб ҳукм қилиш қай ҳолатда тўғри?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Иймон келтириш ва амал қилиш фарз бўлган ҳақиқатларни инкор қилган ва инкорида туриб олган одамларни диндан чиқди, дейилади. Агар билмай инкор қилса ва тушунтирилганда тавба қилса, диндан чиқмайди. Бу масалани чуқур ўрганган уламолар қуйидаги хулосага келганлар: 1. Қуръони Каримнинг собит бўлиши қатъий эканига эътиқод қилиш ақл жиҳатидан ҳам ва шариат жиҳатидан ҳам фарз. Буни инкор қилган кимса Исломдан чиқади. 2. Қуръони Карим қатъий далолат қилган аҳкомлар ва хабарларга эътиқод қилиш ақл жиҳатидан ҳам ва шариат жиҳатидан ҳам фарз. Буни инкор қилган кимса Исломдан чиқади. 3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мутавотир ҳадислар қатъий собит бўлганига эътиқод қилиш ақл жиҳатидан ҳам ва шариат жиҳатидан ҳам фарз. Буни инкор қилган кимса Исломдан чиқади. 4. Мутавотир ҳадислар қатъий далолат қилган нарсаларга эътиқод қилиш ақл жиҳатидан ҳам ва шариат жиҳатидан ҳам фарз. Буни инкор қилган кимса Исломдан чиқади. 5. Ислом уммати ўзининг биринчи асрларида инкорсиз қабул қилиб олган оҳод ҳадисларнинг ҳукми мутавотир ҳадислар кабидир. 6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қатъий нисбат билан собит бўлиб, далолати ҳам қатъий бўлган ақийдани инкор қилувчи кимса Исломдан чиқади. 7. Ким қатъият ила собит бўлиб, далолати зонний бўлган, оҳод ҳадисларга ўхшаш зонн билан собит бўлиб, далолати қатъий бўлган, зонн ила собит бўлиб, далолати ҳам зонний бўлган ақийдани инкор қилса кофир бўлмайди. Агар зонн ғолиб бўлмаса ва инкор қилувчининг очиқ-ойдин ҳужжати бўлмаса, у фосиқ ва осий бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat