Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уй олиш ҳақида 2-савол

00:04 / 13.01.2014 | Ummumaryam Muhammad | 1025

Мен сизга савол берган эдим «Молия ва Тижорат» бўлимида, саволимни бош мавзуси «мумкинми?» деган эди,бошқа давлатда Исломий ташкилот орқали уй олишлик ҳақида эди. Жавобингиз учун катта раҳмат. Жавобни ўқигандан кейин хўжайиним яна шу ташкилотга телефон қилиб, батафсил сўрадилар, айтишларича агар уйни олиб кейинчалик пулини тўла олмасак, масалан касал бўламизми ё ишсиз бўламизми 3 ой тўхтатиб қўяди. 50 $ дан ҳар ойи жарима тўлар эканмиз. 3 ойдан кейин ҳам тўлай олмасак, уйни бозор нархига қараб сотаркан. Агар арзон сотса, бизларни пулимизни бермайди (бошида уйни 10% ни тўлаган пулимизни) агар бошида сотиб олган нархда сотса, бизларни бошида берган пулимизни бераркан. Лекин тезроқ сотай деб арзонроқга сотиб, бизларнинг пулимизни бермаслиги ҳам мумкин. Саволим сизга шуки, Исломда шерикчилик фойда ҳам зарари ҳам бир бўлиши керакку? Улар эса “зарар бўлса, сени пулингни бермаймиз” деяпти. Буни номи “Ширкатулмулк” деяпти. Шундай тарзда уй олишлик мумкинми? Мен ўйлайманки, агар уйни бошида 100.000$ га олган булсак 90% ни улар тўлаган, 10% ни мен тўлаганман. Кейин 90.000$ га сотса, шу 90.000$ дан 10% менга ва 90% ташкилотга қолиши керак эмасми? Улар эса, ўз пулини оляпти мени пулимни бермаяпти. Қадрли вақтингизни ажратиб, жавоб берганингизга Аллоҳ ажрини берсин. Олдиндан Раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Уларнинг бу ишлари тўғри эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat