Бизга бераётган билимларингиз учун ташаккур. Саволим: Ушбу саловати шариф тўғрими. Аллоҳумма солли ала Муҳаммадинин набийй ва ала аалиҳи ва соҳбиҳи ва саллим. Суббуҳун қуддусур роббуна ва роббул малааикати варруҳ. Роббиғфир варҳам ва тажааваз амма таъламу иннака антал аъаззул акром. Ушбу саловатни фарз намозидан кейин ўқиса Аллоҳ таолони чексиз раҳмат ва марҳаматига сазовор бўлади ва Аллоҳ таоло бир фаришта яратади ва ўша инсон учун қиёматга қадар истиғфор айтади. Шу саловати шариф тўғрими, ўқиб юрсам бўладими? жавобингиз учун раҳмат. “Муқаддас ойлар мустажаб дуолар” китоби унчали тўғри эмас” деганингиз учун, савол йўлладим. Ноўрин бўлса узр.