Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Диндан чиқиб кетадими?

17:26 / 31.01.2014 | puhchik puhchik | 932
Ҳазрат 10-йил олдин Кореядаги воқеани эслаб, хуноб бўлябман. Мигрант( ноқонуний) “ишчиларга ёрдам кўрсатиш маркази” деб номланувчи ташкилот (асли улар миссеонерлар) бепул даволаниш ёки текинга саёҳат уюштириб ва шунга ўхшаш текин нарсалар билан қизиқтириб ўз сафларига қўшаркан... Улар Бизни Ўзбекистон номидан футбол мусобақасига чақиришди. Мусобақадан кейин зиёфат уюштирди, биз ҳам қатнашдик. Лекин кейин мен буларнинг муддаосини билмасдим. Зиёфатдан кейин инжил қўйиб ўзларининг дуоларини ўқишни бошлади. Мен ўшанда билдим, улар кимлигини ва уларга юрагим билан қарши эдим. Лекин ўша ерда эканлигимдан ҳозир жуда афсусдаман. Бу воқеа иймонимга футур етказмайдими? Бу нарса диндан чиқариб юбормайдими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Билмаганингиз учун футур етмайди. Аммо ҳушёр бўлиш керак. Миссионерларнинг ҳийлалари кўп.

Топ рейтинг www.uz Openstat