Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дангасалик ва боқиманда бўлиб олганлар ҳақида

21:47 / 17.09.2021 | Maftuna | 1080

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Ҳозирда кўп учраётган бир касалликми бу ёки билмадим дангасалик ва боқимандалик ҳақида сўрамоқчиман. Жуда кўп оилаларда бундай инсонлар кўплаб учраб туради. Ўзлари ҳеч қаерда ишламайдилар вақтларини бекорга сарфлайди футбўл ўйнаш компютер ўйинларига ва бошқа бекорчи ишлар билан машғул бўлишади. Кейин бирор иш чиқса харажатли муоммолар бўлса бошқаларга осилиб олишади ёрдам беринглар деб кўз ёш қилиб юрадиганлари ҳам бор. Баъзи инсонлар борки уларни деб оилаларда тинчлик ва хотиржамлик бузилади. Эр хотин ўртасида жанжалларга сабабчи бўлишади. Табиийки бу ҳолат ҳеч кимга ёқмайди. Бошқаларнинг тинмай меҳнат қилиб йиғганини шундай бели оғримай сарф қилиб юрадилар. Бундай ҳолатда нима қилиш керак. Ўзинг ишлаб топ меҳнат қил дейишимиз керакми ёо уларнинг ишламасликлари ҳақидаги хар хил баҳоналарни эшитиб беравериш керакми қариндош экан деб. Пайғамбаримиз Саллоллоҳу алайҳи васалламдан шунақа инсонлар ҳақида бирор ҳадис борми. Кўпчиликни қизиқтирган савол бу.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда силаи раҳм - қариндошлик алоқалари савоб ишлардан ҳисобланади. Лекин бу бировнинг ҳисобига кун кечиришга асос бўладиган ҳолат эмас. Шариатимизда шунингдек ҳалол ўз касбидан ҳаёт кечиришга тарғиб қилинган. Ҳадиси шарифда шундай дейилади: 

عن ثور عن خَالِد بن معدان عَن الْمِقْدَام قَالَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا من طعام يأكل ابن آدم احب الى الله من كسب الرجل بيَدَهِ وإِنَّ أخي دَاوُدَ كَانَ يَأْكُلُ مِنْ كَسْبِ يَدَهِ  

Саврдан, у Холид ибн Маъдондан, у Миқдомдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Одам бўласи ейдиган таомдан Аллоҳга киши қўли билан касб қиладиганидан маҳбуброғи йўқдир. Албатта, биродарим Довуд қўли билан қилган касбидан ер эди". 
Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat