Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ тушганми?

10:45 / 07.06.2013 | muhajir_muslims | 2194

аниқлик киритиш мақсадида қайта саволимни беришга ижозат бергайсиз, 2 болам ва аёлим билан яшаймиз, албатта ҳозиргача улар узбекистонда мен чет давлатида мен ишда, хуллас ота онам оиламдан норизо булиб юришибти мана 4 йилгача, уларни айтишлари буйича аёлим фақат уйли жойли булишни, кейин еса сани ташалаб ёки гапингга кирмайди деб ҳозиргача манда айтишади, шу нарсаларни уйлаб роса сиқиламан, бу ҳолат манда 4 йилдан бери бор, купчилик айтдики ота онангизга яна уйланиб беришиз керак акс ҳолда барака топмайсиз деганлари жуда куп, аёлимга билдирмасдан, бир қиз билан танишиб уйланиш мақсадим борлигини айтган едим, у қиз мандан ажрашганмисиз деганда, мен аниқ ажрашган мен деб айтмаган ман, лекин бизда 3 талоқ булган екан, мен бу нарсани билмаган мен деб у қизга айтдим, шу ҳолатда талоқ тушган бўладими? жавобингиз учун олдиндан рахмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Уч талоқни хотиннинг ўзига аниқ айтган бўлсангиз талоқ тушади. Аммо бўлмаган нарсани айтган бўлсангиз тушмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat