Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рухсат сўрамоқчиман

09:01 / 10.12.2013 | NODIRBEK | 917
Шайх ҳазратлари. Мен хорижда яшайман. Бу ерни шарт шароит ва имкониятлардан келиб чиқиб, сиздан китобларингизни асл китоб ҳолида Ўзбекистондан сотиб олиб, бу ерда фойдаланиш осон бўлишлиги учун тижорат мақсадида эмас, албатта китобларингиздан скайнер ёки расмга тушириб олиб ўқиб юришга рухсат беришингиз илтимос қиламан. Мен учун ПДФ форматида китоб ўқиш анча қулай, кун давомида бир неча китобдан бир вақтнинг ўзида кутубхона шаклида фойдаланса бўлади. Ҳазрат, илм олишни қайси китоблардан бошлаш керак? деган саволнинг жавобида “Иймон, Мукаммал Саодат ёли ва Кифоя китобларини маслаҳат берган экансиз. Бу китобларни апплэ сторэ да сотувда йўқ экан. Ҳазрат, электрон китоб дастури яхши ишламаётганлигини фақат менда, деб ўйлагандим. Бошқаларда ҳам шундай ҳолатлар кузатилмоқда экан. Агар ўша ерда шу китоблар бўлиб, дастур ишлашини таминлаб бера олишса, менга нусха кўчириб электрон ҳолатга келтиришга ҳожат қолмас эди, вақт ҳам тежалар эди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз айтган китоблар сотувда бор. Электрон китоблар дастури эппел ширкатининг янгилаш барномаси туфайли бир оз ишламай турди. Энди ишлай бошалаган бўлиш керак. Ширкатдан бошлаш ҳақида мактуб келди. Бундан бошқа интернет дўкон ҳам бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat