Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Йўлдан адашганлар

08:24 / 26.06.2013 | Yoqub | 1183
Муҳтарам устоз, сизни бир нозик масала бўйича безовта қилмоқдаман. Гарчи менинг шахсиятимга тааллуқли бўлмасада, диндошларим, миллатдошларим адашаётганини кўриб маҳзун бўлдим. Айтмоқчи бўлганим одноклассники сайтида содир бўлаётган ишлар юзасидан. Мазкур сайтда халифалик қурамиз деб бонг ураётган кимсалар ўзим кузатиб тураётган муҳокамалар жараёнида бир инсонни ўзларининг сафига қўшиб олганига, яъни даъватларига ишонтирганига гувоҳ бўлдим. Бу ерда пайғамбаримизнинг яна халифалик бўлиши ҳақида айтганликлари тўғрисида ҳадис келтирилган эди. Мен улар билан анча тортишдим, аммо фойдаси бўлмади. Илмсизлигим туфайли баъзи фикрларимни исботлай олмадим. Шунинг учун сизга мурожаат қилмоқдаман. Устоз, халифалик бўлиши тўғрисидаги (Аллоҳ хоҳлаган пайт халифалик бўлади, каби жумлалар бор) ҳадис борми. Агар бор бўлса, ишончим комилки, бу ҳадиснинг асл мазмуни Ҳизбчилар чиқараётган маънодан фарқ қилади. Имкони бўлса, шу борада тўғри йўлни кўрсатсангиз. Зора адашаётганларга сабоқ бўлса. Илмсизлар ўрганса. Аллоҳ қилаётган хайрли ишларингизни юксак марҳамати ила мукофотласин, сизга саломатлик ато қилсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Буларнинг даъволарига “Дин насиҳатдир” деган китобда жавоб берилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat