Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оятлар курси ва саловат

15:47 / 24.01.2014 | Allohning_quli | 6349
Шайҳ ҳазратлари, Аллоҳ Сизга у дунё бу дунё саодатини берсин. Ушбу қилаётган савобли ишларингиз, яъни онлайн орқали бераётган исломий билимларингиз, биз ҳорижда юрган мусофир мусулмонлар учун жуда қўл келмоқда, айниқса савол -жавоб бўлимидан биз ўзимиз учун кундалик ҳаётда учраётган ечими мушкул бўлган саволларга тезлик билан жавоб топмоқдамиз. Шайх Ҳазратлари саволим қуйидагича эди: Мен бу ерда яъни АҚШнинг штатларини бирида оилам билан яшайман. Мен яшайдиган ерда бир кичик масжид бор. Мен у ерга ҳуфтон ва жума намозларини ўқигани чиқиб тураман, бу ерда ҳар-ҳил миллат вакиллари намоз ўқишади. Лекин фарзни ҳаммамиз жамоа бўлиб ўқиймиз, бу ердагилар намоздан кейин ўқиладиган “оятал курси ва саловат” ларни фарз намозидан кейин ўқишади ва юзларига кафтлари билан дуо тортмайдилар. Шундай қилиш тўғрими? Шу масалада менга ёрдам берсангиз, бу ерларда ўзбекча исломий адабиётлар топиш бироз мушкул, исломий масалада қандай савол бўлса, интернет орқали топишга ҳаракат қиламиз. Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Уларнинг мазҳаблари бошқа ёки бемазҳаб одамлар. Сиз эса, ўзимизнинг мазҳабдаги, ўзингиз билан нарсаларга амал қилаверинг. Бизнинг мазҳабда фарздан кейинги суннат намозлар фарзни тўлдирувчи ҳисобланади. Шунинг учун суннатдан кейин саловот ва курсий оятини ўқиб дуо қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat