Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

сўмни долларда ҳисоблаб қарз бериш

08:08 / 08.10.2013 | Farrux | 1518
Ассалому ъалайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу! Ҳазрат илмингизни Аллоҳ зиёда қилсин. Мени бир биродарим ўқишимга(котрактни тўлашда) ёрдам қилиш мақсадида менга қарз берди ва ушбу қарзини "Қачон имкониятинг бўлса, балки икки йилдан сўнгдир ўшанда қайтарасан" деди. Ва сўмни инфилятсиясини инобатга олиб бу пулларни доллар қилиб қайтаришим керак. Менга 2 300 000 сўм берди ва шу кунлардаги курсга мувофиқ 851 доллар бўлди ва менга қайтаришга имкон топилганда 850 доллар берасан деди. Агар бир ёки икки йилдан сўнг курс кўтарилса рибо бўлиб қолмайдими? Агар бу рибо бўлмаса бу шарт мени қониқтиради. Аллоҳ таоло сиздан рози бўлсин. Омин. Ассалому ъалайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бундан рибо бўлмайди. Фақат қарзнинг бериш муддатини аниқ қилиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat