Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Атроф" китоблари

00:00 / 27.06.2008 | eski savollar | 1595
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­.Ҳазрат илтимос "атроф ", "завоид" деганда, қандай тўпламлар эканлигини­ тушунтириб­ берсангиз. Агар мисоллар билан келтирсанг­из илм сифатида фойда бўларди, бу ҳақида арабча китобларни­ ўқиб, хулоса чиқара олмадим.Жавобингиз­ учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

«Атроф» сўзи арабча «тараф» сўзининг жами бўлиб бир нарсанинг тарафи маъносини билдиради. Атроф деб номланган китоблари тоифаси таърифи ҳақида «ар-Рисола ал-Мустатрофа» китобида қуйидагилар айтилади:«Атроф ҳадиснинг охиригача далолат қилувчи тарафини зикр қилиш билан кифояланиш ва у билан бирга иснодларини қайд қилиш ёки бошқа китобларга суяниб зикр қилишдир».Бу турдаги китобларга Абу Масъуд Иброҳим ибн Убайд Димашқийнинг «Атрофус саҳийҳайни» деган китоби мисолдир. «Завоид» сўзи «зиёда»нинг жами бўлади. Ўша зиёда сўзи «Зиёдот» шаклида ҳам жам бўлиши мумкин. Фиқҳ илмида «Завоид» ёки «Зиёдот» номли китоблари ёзиш одати бўлган уларда муаллиф ўзининг олдинги ёзган китобларига зиёда тарзда маълуотларни зикр қилган.Бунга мисол қилиб имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳининг «Китобуз зиёдот»ини келтиришимиз мумкин. Китобнинг бу ном билан аталиши сабаби ҳақида бир неча фикрлар айтилган. Уларнинг ичида «Имом Муҳаммад ал-Жомиъ ал-Кабийр»ни ёзиб бўлганларидан кейин яна бир қанча масалалар қолиб кетгани аён бўлган ва уларни жамлаб «Китобуз зиёдот» деб номлаганлар. «Китобуз зиёдот»га бир қанча шарҳлар ёзилган ва унинг мадҳида шеърлар битилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat