Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўстлик тушунчаси нима?

18:33 / 06.05.2013 | Muhammad Yusuf Abdullaev | 6367
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с. а. в) ўзининг ҳадиси шарифларида "Жаннатга кира олмайсизлар . Мўмин бўлмагунингизча. Мўмин бўла олмайсизлар. Бир-бирингиз билан дўст болмагунингизчаъъ деб марҳамат қилган еканлар. Менинг дўстларим (синфдошлар, курсдошлар ваҳоказо) ибодат қилмайдилар. Аммо баъзи ишларимда Аллоҳ таолонинг марҳамати билан кўмаклашганлар. Йана бир ҳадиси шарифда еса ъъБир инсон солиҳ амалларқилади, ибодатлар қилади. Аммо унинг дўстлари фосиқлардир. У инсон қиёматда улар билан бирга тирилиб улар сабабли дўзаҳга тушиши мумкин. Йана бир инсон ўзи ибодат қилмайди. Аммо у солиҳлар била бирга, уларнинг хизматидадир. У инсом қиёматда улар туфайли жаннатга кириши мумкинъъ дейилган. Мен уларга қўлимдан келганича динимизни тушунтирдим. Аммо ҳидоят Аллоҳ таолоданку. ъъХадиси қудсийъъ да еса Аллоҳ таоло ъъЕй одам фарзанди нега инсон ўзи якка ҳолда ўлишини билиб, ўзи якка ҳолда қабрга қўйилишини била туриб, ўзи якка ҳолда савол-жавоб қилинишини била туриб нега Аллоҳдан ўзгасини дўст тутадиъъ дейилган. Шу масалага Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда аниқлик киритиб берсангиз. Хадисларда адашган бўлсам Аллоҳ таолонинг ўзи кечирсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Дўстлик Аллоҳнинг йўлида бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat