Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозлари

16:27 / 24.01.2014 | akmaliddin1986 | 1380
! Шайх хазратлари Саволни қисқа ёзишга ҳаракат қиламан. Тахминан 15 йиллик қазо намозларим бор. Қазо намозларимни адо қилишда баъзи бир саволларга ойдинлик киритиб берсангиз. 1. Ханафий масҳабида хар намозни фарзлари, витр ва бомдодни суннати ҳам қазо қилинади-ми ?. 2. Тўрт ракатли намоз қазо қилиниб ўқилаётганда ҳар фотиҳа сурасидан кейин зам қилиш керакми ёки одатий 2 зам қилиш кифоя ми? 3. Намозларни қазосини хуфтон намози пайтида жам қилиб ўқишни йўлга қўймоқчиман. Шу ҳолатдан бомдодни, шомни, хуфтонни фарзларини жаҳрий қироат қилиш керакми ёки махфий ўқисам ҳам бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу саволларнинг жавоби кўп марта ёзилган. Савол беришдан олдин унга ўхшаш саволга жавобни ўқиб кўриш сайтга киришда тавсия қилинган. Сиз излаб кўрмагансиз. Излаб ўтиришга тоқантингиз йўқ. Менинг вақтимни олишга ўзим бир неча марта ёзган нарсани яна қайта ёзиб вақтимни бекор кетказишга, бошқа зарурроқ ишга халақит беришга ишқибозсиз. - 1. Ҳанафий мазҳабида Фарз ва Вожиб намозлар қазо қилинади. Бомдоднинг суннати эмас. - 2. Тўрт ракатли қазо намознинг таъйини бўлмаса, қайси йил, ой ва кунники экани маълум бўлмаса, тўрт ракатга зам сура қилишни баъзи уламолар тавсия қилганлар. - 3. Бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat