Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отамдан кейин укамларимни тарбияси бузиляпти

17:18 / 07.10.2021 | NazokatRustamovna | 829

Ассалому алайкум! Отам Ковид сабабли оламдан отдилар (Жойлари Жаннатда бўлсин) Бизага яхши тарбия бергала Алхамдулиллах Лекин Отамдан кейин хаммаси ўзгарди. Укаларим тарбияси бузилди кўйни синмасин деб хамма нарса қиберала Онам. Хамма шароит бор, лекин бир биримизга мехр оқибат йўқ. Уршиб жанжалашвуради укаларим. 16-15 ёш, Онамлани асаблари қомади хар хил ёмон сўзлар чиқади оғзидан Номоз ўқигин десала хоп дб ўқимиди ёки ўқиганде бўлиб хонада ўтириб чиқади. Отам борлиларида Бомдод хамма номозга шошилтирардила Масжида ўқимиз деб. Араб тилини билишади Яна ўрганвурсин деб бердила Араб тилига барбир шу ахвол нима қилиши билмаямиз ёрдам берила.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тарбия берадиган одам ҳамма нарсада ўрнак бўлиши керак. Сиз отангиздан кейин укаларингизга ота мақомидасиз. Ҳамма ишда отангиз каби ўрнак, ўзингиз амал қиладиган бўлишингиз керак. Шунда Аллоҳнинг изни ила айтганларингизга укаларингиз ҳам амал қилишади. Аллоҳ отангизни раҳмат қилсин! Сизларни уларга муносиб фарзанд бўлишингизни насиб қилсин! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat