Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тафсири Ҳилол

09:12 / 16.12.2013 | Shohjahon | 1166
Бу сайт Ўзбекистондаги бутун Исломиятга жуда катта хизмат қиляпти. Албатта бунда сизнинг ҳизматингиз беқиёсдир. Бу сайт нафақат мени қийнаётган саволларга жавоб берибгина қолмай, балки илмимни мустаҳкамлашимда жуда катта ёрдам бераяпти. Саволларни ва уларга берилган жавобларни ўқиш билан илм оляпман. Лекин эътибор бериб қарасам, одамлар бераётган саволларнинг кўпи жуда оддий бўлиб, уларнинг жавоби сизнинг китобларингизда аниқ равишда ёзилган экан. Сиз Исломиятга жуда кўп хизмат қилгансиз, жуда кўп фойдали китоблар ёздингиз. Чорсудаги китоб дўконингизга кирганимда, хайратга тушдим. Сиз шунча нарсани бизга ёзиб қўйибсизку? биз эса бўлар-бўлмас саволлар бериб сизни вақтингизни оляпмиз. Очиғи сизга берган саволларимдан уялдим, сизга бериладиган саволнинг савияси ҳақида ўйладим. Жуда саёз. Шундай бўлсада, бу саволларни жавобсиз қолдирмаганингиз учун сизга катта раҳмат. Устоз, мен илм ўрганмоқчиман. Бу ишда менга йўл кўрсатинг. Яъни мен нима қилишни билмайман. Яъни қайси китобдан бошлашим керак. Китобларингиз жуда кўп, баъзи бир китобларни асл моҳиятини англаш учун маълум даражада Исломий илмга эга бўлиш керак. "Тафсири Ҳилол" ни янги нашри чиқибди. Шу китобдан бошласам тўғри бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Нима бўлса ҳам китоб ўқиган яхши. Аввал намоз, рўза, закот, каби фарз амалларни, шахсий ҳаётга керак бўладиган таълимотлари бор китобларини ўқиб, кейин бошқаларини ўқишга ўтса яхши бўлади. Сиз айтган мулоҳазалар жуда ҳам тўғри. Аммо кўпчилик бунга эътибор бермайди. Баъзилар ёш болалар ҳам биладиган нарсаларни сўрайди. Бошқалар китоб ўқишдан кўра арзимаган нарсани ҳам сўраб оламан деб яшайди. Баъзилар фита учун савол беради. Айниқса бемазҳаб бузғунчилар бу ишни кўп қилишади. Ҳозир уларга ўзини худосиз деб эълон қилган атеистлар ва ғарбпараст “демократ”лар қўшилишди. Аллоҳ таоло уларнинг фитнасидан бандаларни асрасин. Сизга самимий ташаккурлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat