Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

07:53 / 23.12.2013 | Abdulla | 2039
Кифоя китобингизни ”намоз суннатлари бобидан 36. Имом салом берганда ортидаги намозхонларни, ҳафаза фаришталарни ва аҳли солиҳ жинларни ният қилиши”. Шу ерда ҳафаза фаришталарни ва аҳли солиҳ жинларни деган жойига тушунмадим. Ёрдамлашиб юборсангиз илтимос. Устоз вақтингизни олган бўлсам минг бор узр. Илм олаётганлар хақига ҳам дуо қилиб қўйсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ таоло ҳар бир бандага уни муҳофаза қилиб турувчи фаришталарни бириктириб қўйган. Жинлардан ҳам мусулмонлари ва аҳли солиҳлари бор. Аллоҳ таолонинг бу икки турдаги бандлари сиз билан бизнинг кўзимизга кўринмаса ҳам, мавжуддирлар. Уларга иймон келтирмагунча одам мусулмон бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat