Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлимга ваъда қилгандим

01:03 / 06.01.2014 | bekzod xasanboy o'g'li karimjonov | 794
Шайх Ҳазратлари! Мен мана учинчи марта ишлагани Россияга келдим. Шу уч йилдан бери фақат таътилда уйга қайтаман. Узоғи 2-3ойга кейин яна россияга ишлагани кетаман. Оилавий шароит туфайли ҳар йили турмуш ўртогимнинг қаршилигига қараб кетаман. “Шу сафар охиргиси, бораману квартира топиб сени ҳам чақираман” деб айтувдим, у ишонмади. “Ўтган йили ҳам шунақа дегансиз, алдайсизда яна шунақа қилиб юраверасиз умрингизни охиригача” деб йиғлаганди. Мен ҳақиқатдан ҳам уни чақирмоқчи эдим, қалбимда бориди чин кўнгилдан айтгандим ва Аллоҳнинг китоби Қуръони каримни ушлаб айтдим “сени шу сафар чақираман, узоғи ноябргача, агар чақира олмасам ўзим қайтиб келаман” деган эдим. Россияга келиб квартира топдим, чақирсам ота-онам унашмади. Қайнотам ҳам унамади, анча қарши бўлишди. Мен уларга исломда эр аёли билан узоқ вақт бирга алоҳида яшаши ёмонлигини ва буни диний ва замонавий медитсина йўли билан тушунтирсам ҳам унашмади. Ота-онам “хотинини чақирсанг кўп пул кетади, яна озгина ишлаб тур, чидагин участканга пул қивол” дейишяпти. Мени қийнаётган нарса аёлимга келишимдан олдин берган ваъдам, Аллоҳнинг номи билан Қуръонни ушлаб айтгандим. Шунга энди мунофиқ бўламанми? Неча мартта Аллоҳнинг номи билан Қуръони карим билан ваъда бериб бажарилмаса мусулмонликдан чиқади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қасамхўр бўлади. Участка қиламан деб оиласи бузилади. Ўзи қийналади...

Топ рейтинг www.uz Openstat