Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги ошиқча ҳаракатлар

00:00 / 04.07.2008 | eski savollar | 702
Ассаламу алеикум муҳтарам шайх, барча дин ё'лидаги ҳизматларингиздан Аллоҳни рози бо'лсин.Бундан бироз муддат муқаддам, о'збекистонда эканлигимда маҳаламиз масжидига киргандим. У ерда бир шу маҳаллалик киши имомлик қилишади. У киши айтдиларки "Бизни ҳанафий мазхабимизда намозда қо'лни ортиқча ҳаракат қилишга 3 мартадан коп руҳсат берилмаган, намози бузулиб қолиши мумкин" - деб айтишди. У киши кейин намозда ҳар ерини, масалан юзини, тиззасини қашлашликка ва рукудан со'нг саждага кетаётганда шимни тиззасини ко'таришликка ишора қидилар ва шуларни қилмаслик қилиши кераклигини айтишди. Ва саҳобийларни қандай намоз о'қиганликлари, уларни устларига ҳатто қушлар ёг'оч деб уйлаб қо'нганликларини айтишди. Ва намозда олдин шимни бироз баландроқ ко'тарилса шу муаммо ҳал бо'лишини айтишди.Савол шуки, Бизи ҳанафий мазҳабда шундай чэкланишлар борми? Вақт ажратганингиз учун чэксиз ташаккурларим.Ассаламу алеикум,Али Абдуллоҳ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Буни намозда кўп амал қилиш деб аталади. Аммо мазкур имом уни яхшилаб айта олмабти. Икки қўлга муҳтож бўладиган ёки намозхон кўп ҳисоблайдиган ёхуд назар солувчи буни қилаётган одам намоз ўқимайди деб гумон қиладиган иш кўп амалдир.Намознинг амалларидан бўлмаган ва намозни тузатиш учун бўлмаган ҳар бир кўп амал намозни бузади. Одатда икки қўл билан қилинадиган салла ўраш, кўйлак кийиш, иштон кийиш, камон отиш каби амални бир қўл билан қилинса ҳам намоз бузилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat