Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

3 Талоқдан кейин бирга яшаш

17:34 / 26.12.2013 | rustam mirzaulugov | 1657
Ҳурматли Бир аёлни илтимосига кўра ёзяпман. У аёлни айтишича турмуш қурганига 15 йил бўлибди. 3 фарзанди бор, 2 ўғил 1 қиз. Аёл айтишича, келинлигида қайнаонаси билан келиша олмасдан яшаган. Биринчи уни эри 2 марта қўйиб юборган экан. Талоқ эмас, оддий “Сени қўйдим” деган экан. Кейин ярашиб олиб, бирга яшашкан экан. 1 қизли бўлишганда, уни эри 3 талоқ қўйган экан. Аёл кўч кўланини олиб, уйига кетган экан. Кейин эри тараф томон тўпланиб, яраштириб қўймоқчи бўлиб, бир домлани ҳам топишибди. У домла йўл топиб берармиш 3 талоққа (Аллоҳ кечирсин) у аёл “талоққа йўл йўқ, ярашмайман” деса, куёв “сен билан ярашаман, бошқаси билан яшамайман” деган эмиш ( валлоҳу аълам). Хуллас аёлни уйдагилари ҳам, куёвни уйдагилари ҳам, катталар тўпланиб яраштириб қўйишибди. 3 талоққа йўл топиб, у аёл эри билан ярашгандан кейин 2 ўғил кўрган. Ҳозир ҳам бирга яшаб келишмоқда экан. Энди у аёлнинг саволи: Талоқдан сўнг 12 йилдан бери яшаб келишмоқда, 2 ўғил ҳам кўришибди. Ярашганидан сўнг, хар бир эри билан жимоъ қилгани ва ҳозиргача қўшилганлари зино ҳисобланадими? Талоқдан сўнг 2 ўғил кўришган, у ўғиллар зинодан бўлган ҳисобланадими? Бу аёлга маслаҳат беринг, Нима қилсин? Аёлни боши қотган. Шунча яшагани зиноми? Энди нима қилсин, жавобини кутиб қоламиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу масалани диний идорадан сўранглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat