Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақти

16:34 / 29.10.2021 | Komronbek Khoshimov | 1147

Ассалому алайкум! Интернетда намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтлар ҳақида ўқигандим: "Қуёш чиқаётганда, қиёмда турганда ва ботаётганда намоз ўқиш, тиловат саждаси қилиш ва жаноза намози ўқиш жоиз эмас. Фақат ўша куннинг асри бундан мустасно. Мазкурлар имом хутбага чиққанда ҳам макруҳдир. Субҳдан кейин унинг суннатидан бошқа нафл макруҳдир. Шунингдек, аср адо қилинганидан кейин, то шомни адо қилгунча ҳам шундай. Ким намознинг охирги вақтида аҳли фарз бўлиб қолса, фақат ўша намозни қазо қилади." Бунда қуёш қиёмга келганда, субҳдан кейин фабилидаги сўзлар билан тушунтирилган. Яъни жуда мураккаб. Мен эса бу вақтларни тасаввур қилолмаяпман. Оддийроқ, аниқ соат ёки бошқа намоз вақтларига нисбатан тушунтириб берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Заволни билиш учун текис жойдаги бирор нарсанинг соясига назар солиш керак. Агар соя қисқариб борса, заволдан олдинги вақт бўлади. Агар соя тўхтаб турса, қиём вақти бўлади. Агар соя узая бошласа, завол вақти бўлади. «Кифоя» китобидан.
Субҳ тонг отгани дегани яъни тақвимдаги бомдод вақтини киришидан то қуёш чиққунча. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat